Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

2018-2019 йилларда балиқчилик хўжаликлари томонидан қиймати 602,3 млрд. сўм бўлган 422 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади

Сана: 03.12.2018

Балиқнинг инсон саломатлигини таъминлашдаги ўрни катта. Шу боис юртимизда ушбу тармоқни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумотларга кўра, айни пайтда юртимизда Россия, Хитой, Франция ҳамда Ветнамдан келтирилган Осетр, Форел, Лосось, Африка окуни, Белуга, Леш, Оқ амур, Тилапия, Сазан, Оқ дўнгпешона ва Лаққа каби 11 та тур маҳаллийлаштирилмоқда.

Балиқчилик соҳасини ривожлантиришда, албатта, молиявий манбалардан оқилона фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Инвестицияларни фаол жалб этиш ва «Ипотека банк»да ташкил этилган кредит линияси аҳамиятга молик. Биргина 2018-2019 йиллар давомида қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мултимедиа маркази берган маълумотларга кўра, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан умумий қиймати 129,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 32 та лойиҳа, қайта ишлаш, сақлаш ва музлатиш корхоналарини ташкил этиш учун 20,7 млн. АҚШ доллари қийматида 42 та лойиҳа, балиқ личинкаларини ишлаб чиқарувчи инкубация цехларини модернизация қилиш ва янгиларини барпо этишга қаратилган 2,1 млрд. сўмлик 32 та ҳамда омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарини модернизация қилиш ва янгиларини барпо этишга оид 2,7 млрд. сўмлик 28 та лойиҳа тайёрланган. Улар 2019 йил охирига қадар якунига етказилади.

Умуман, кўрсатилган муддатда республика бўйича балиқчилик хўжаликлари томонидан қиймати 602,3 млрд. сўм бўлган жами 422 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади.

Манба: https://agromart.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ