Янги адабиётлар

Хабарлар

Гидропоника иссиқхоналарида сархил маҳсулотлар етиштирилмоқда

Сана: 20.02.2019

Давлатимиз раҳбари Ховос туманидаги “Gran ruta de la seda” корхонасининг гидропоника усулидаги иссиқхонасини кўздан кечирди. Ховос туманининг ери шўр, экинлардан юқори ҳосил олиш қийин. Шу боис бу ерда гидропоника усулида иссиқхоналар барпо этилмоқда. Бундай иссиқхоналар сувни тежаши, ҳосилдорлиги билан ажралиб туради.

Мутахассисларнинг фикрича, оддий усулда етиштирилаётган помидор кўчатларидан 3 килограмм ҳосил олинса, гидропоника усулида ҳосилдорлик 12 килограммни ташкил этади. Экинларнинг пишиб етилиши 25-30 кунга қисқаради.

Мазкур иссиқхоналарда Голландиядан серҳосил помидор ва бодринг навлари келтириб, экилган. Айни пайтда бу маҳсулотлар гидропоника усулида етиштирилмоқда. Бу ердаги барча жараён тўлиқ автоматлаштирилган.

Гидропоника усулидаги иссиқхонада Корея Республикасидан замонавий жиҳозлар келтириб ўрнатилди. Иссиқхонадаги ҳарорат, ўсимликнинг сув ва озуқага талаби чуқур таҳлил орқали аниқланади. Турли минераллар билан бойитилган сув томчилатиш усулида ўсимлик илдизига етказилади.

 

Манба: https://president.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ