Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини вақтинча бажарувчи Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Сана: 01.03.2019

2019 йилнинг 27-28 феврал кунлари БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини вақтинча бажарувчи Леван Буадзе Нукус шаҳрида, ҳамда БМТТДнинг Қорақалпоғистондаги миллий ҳамкорлари билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурлар фаолияти ва эришилган натижалар билан танишиш мақсадида Кегейли, Тахтакўпир, Мўйноқ ва Шуманай туманларида бўлди.  

 Ташриф Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенесидаги юқори даражадаги учрашув билан бошланди. Амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари ва қўшма ташаббуслар шаклидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилган асосий мавзулардан бўлди. Жумладан, БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида 2018 йилнинг 27 ноябр куни ишга туширилган Оролбўйи учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармаси ҳақида сўз юритилди. Жамғарма фаолияти қатор мақсадларни қамраб олади, жумладан, иш ўринларини яратиш, табиий ресурсларни бошқариш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини ривожлантириш, аёллар ва қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларини мустаҳкамлаш, ҳамда оғир шароитларга тушиб қолган аёлларга кўмак бериш, биргаликда режалаштириш ва лойиҳаларни амалга ошириш орқали бошқарув самарасини ошириш. Учрашув якунида БМТТД вакили қўшма лойиҳаларни мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миллий ҳамкорларга ташаккурлар билдирди ва синергияни биргаликда излаш ва Оролбўйи ҳудудида мувофиқлаштирилган кўмакни таъминлаш мақсадидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга умид билдирди.

 ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА МОСЛАШИШ

Орол фожиаси натижасида охирги 20 йилда экстремал қурғоқчиликни тез-тез қайтарилиши ва уни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида иқлим ўзгариши жараёнларини кучайтириши деҳқончиликка сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Тупроққа ишлов бериш самарасини оширишга, сув ресурсларидан рационал фойдаланиш ва экологик мувозанатга эришишни таъминлаш учун янги технологияларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш зарурати туғилди. Бундай усул ва технологияларни жорий қилиш Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган БМТТД, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати ва БМТнинг доиравий конвенциясининг Адаптацион фондини молиявий кўмагидаги “Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш” қўшма лойиҳаси доирасида кенг қўлланилмоқда.  Иқлим ўзгаришига мослашиш масаласи борасида фермерлар, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ уй хўжаликлари ва ҳамжамиятлари ўртасида тажриба ва билимларни тарқатишда ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳа кўмагида ташкил этилган Маслаҳат- ахборот марказлари мутахассислари ҳам ёрдам бермоқда.

 БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини вақтинча бажарувчи Леван Буадзе 2015 йилда Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида очилган ана шундай марказлардан бирида бўлди. Лойиҳа доирасида марказ ер намлиги ва шўрланганини ўлчаш ускуналари, зарур оргтехника, мавзули қўлланмалар ва бошқа ашёлар билан таъминланган. Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон Республикасида тўртта Маслаҳат-ахборот маркази ишлаб турибди. 2018 йилни ўзида уларда 3215 нафар фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари зарур маслаҳатларни олишди.

 Кегейли агросаноат коллежининг ўқув-машқ фермасида ташкил этилган ва лойиҳа кўмагида қурилган иссиқхона агро- ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, амалий билимлар ва кўникмаларни такомиллаштириш учун яна бир майдон вазифаси ўтайди. Ўқитувчилар, талабалар ва қишлоқ аҳли билан учрашув тарзида иссиқхонани очилиш маросими Леван Буадзени ташрифига белгиланди. Улар фермерлар ва деҳқонлар билан биргаликда йил давомида амалиётда томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланган ҳолда агро-сувни тежаш усулларини ўрганиш имконига эга бўладилар.

 БМТНИНГ ҚЎШМА ДАСТУРИ

 2012 йилдаБМТнинг Инсон хавфсизлиги бўйича Мақсадли жамғармасининг молиявий кўмагида БМТнинг Қўшма дастури тузилди, у аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ҳамжамиятлар ривожини кучайтириш ва Орол фожиасининг Қорақалпоғистондаги экологик ва ижтимоий-иқтисодий асоратларини юмшатишга йўналтирилдир. Бугунги кунда, мазкур дастурни амалга ошириш тажрибаси асосида БМТнинг Ўзбекистондаги агентликлари, шу жумладан, БМТТД, Ҳукумат билан биргаликда БМТнинг “Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш” қўшма дастурининг иккинчи босқичини амалга ошириш устида иш олиб бормоқда. Мазкур ташаббус аҳоли имкониятларини кенгайтириш ва маҳаллий ҳамжамиятларни ҳаёт барқарорлиги салоҳиятини мустаҳкамлашда Барқарор ривожланиш мақсадларининг таъсир механизмини ёрқин намоён қилмоқда. Шу билан бирга, дастурнинг намунавий ҳудудларида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий ёндашувлар ҳам инобатга олинмоқда.

 Қорақалпоғистонга ташрифи доирасида БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини вақтинча бажарувчи Леван Буадзе Тахтакўпир туманидаги дастурнинг қатор намунавий объектларига борди. «Дауқара» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги «Таза орай» маҳалласида маҳаллий аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сувни чучуклаштириш қурилмаси ишга туширилди. Қурилма Қўшма дастур ва Швейцариянинг ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги томонидан яратилган. Яна бир маросимни «Атакол» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги «Макпалкўл» қўрғонида ўтказишди, бу ерда ҳам ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиҳа амалга оширилди. Ушбу ташаббусни бажаришда «Coca-Cola» жамғармаси ва Глобал сув ресурслари муаммолари бўйича ташкилот билан ҳамкорликда «NewWorldProgram» дастури кўмак берди. Делегация ташриф буюрган яна бир объект маҳаллий хотин-қизлар учун даромад манбаини яратиш масалаларида хизмат кўрсатади. МЧЖ «Ткачиха Тахта» - БМТнинг Қўшма дастурининг молиявий кўмагида ташкил этилган тикув цехидир. Бугунги кунда бу ерда Тахтакўпир туманининг 11 нафар қиз ва аёллари  иш билан таъминланган.

 Ташрифнинг иккинчи кунида Мўйноқ туманига борилди. Бу ернинг қоқ марказида №1 рақамли ўрта мактаб жойлашган, бу ерда қўшимча ўқув биносини очилишига бағишланган маросим ўтказилди. 1993 йилда қурилган бинода ўқувчилар илгарилари фақат бошланғич синфларда таҳсил оларди, у 320 ўринга мўлжалланганди. Аммо, кейинчалик, мактаб ўрта таълим муассасаси мақомини олди ва ўқувчилар сони 530 нафарга етди. Шаҳарнинг деярли барча маҳаллаларидан болалар бу ерга олиб келинарди. Мактаб вакилларини қайд этишича, БМТ Қўшма дастури кўмагида ва туман маъмурияти, ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Таълим вазирлиги билан ҳамкорликда бу ерда қўшимча бинони таъмирлаш бўйича ишлар олиб борилди, барча синф ва хоналар зарур мебел ва ускуналар билан таъминланди. Эндиликда бино яна 120 қўшимча ўринга эга бўлди. Бино замонавий ёнғинга қарши тизим ва иситиш ускуналари билан жиҳозланган, бу эса мамлакатнинг ушбу шимолий ҳудудида қиш вақтидаги совуқ об-ҳаво шароитида жуда муҳим ҳисобланади.

 

Ташрифнинг яна бир нуқтаси Шуманай туманидаги «Моншакли» қишлоқ фуқаролар йиғини бўлди, бу ерда Қўшма дастур кўмагида бир вақтни ўзида 100 тоннагача маҳсулотни сиғдира оладиган мева ва сабзавотлар учун омборхона қурилган. Ҳар йили туманда қарийб 1004,4 тонна мева ва сабзавот етиштирилади.  Ушбу ташаббус иқтисодий омиллар, ҳамда маҳаллий иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фермер ва боғбонлар учун муҳим аҳамиятга эга.  БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини вақтинча бажарувчи, шунингдек, БМТнинг Қўшма дастури доирасида молиявий кўмакда ташкил этилган сутни қайта ишлаш бўйича янги корхонада, эркаклар пойафзалини ишлаб чиқариш цехида ҳам бўлди.

 *********

 БМТнинг қўшма дастури Орол денгизи фожиаси натижасида азият чеккан аҳоли ва ҳамжамиятлар дуч келаётган ўзаро боғлиқ ва мажмуавий гуманитар, экологик ва иқтисодий кўринишдаги муаммоларни ҳал қилиш учун инсон хавфсизлиги бўйича концепция ёндашуви самарали эканлигини намойиш қилмоқда. Қўшма дастур ва унинг натижалари Оролбўйи ҳудудида экологик инқироз асоратларини юмшатиш учун турли воситаларни излаш, ишлаб чиқиш ва жорий этишда жиддий ишларни бажарган БМТнинг турли агентликлари, ҳукумат тузилмалари, халқаро ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг инъикосидир.

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ