Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Қишлоқ хўжалиги соҳасида билимларни тарқатиш хизматларини ривожлантириш

Сана: 02.04.2019

2019 йил 2 апрел куни Тошкентда Қишлоқ хўжалиги соҳасида билимларни тарқатиш хизматларини мустаҳкамлаш бўйича тренерлар учун минтақавий тренинг ўз ишини бошлади. 

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) Марказий Осиё минтақавий офиси ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан билан ҳамкорликда ташкил этилиб, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан иштирокчиларни қамраб олган.

Марказий Осиё давлатларида қишлоқ хўжалиги ҳамон либерализация ва эркин бозор тамойилларига асосланган иқтисодиётга ўтиш жараёнида. Кўпгина фермерларнинг эса қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таълим ва тажрибаси саёз бўлиб, маълумот олиш ва маслаҳат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари чекланган.

Марказий Осиёнинг кўп давлатларида қишлоқ хўжалиги соҳасини кенгайтиришга ихтисослашган, халқаро тараққиёт ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланадиган  нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) фаолият олиб боришади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришни такомиллаштириш ва ҳосилдорликни ошириш учун ушбу ННТ мутахассисларининг салоҳияти ва техник билимларини кучайтириш зарур.

«Билимларни тарқатиш хизматларидаги мутахассисларнинг ҳаммаси ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида таълимга эга эмас. Ундан ташқари, баъзиларининг фермерлар билан ишлаш тажрибаси етарли эмас – уларнинг аксарияти илгари мактаб ўқитувчиси ёки техник ходим сифатида фаолият юритишган. Шу боис, лойиҳа техник салоҳиятни ошириш ва замонавий экинларни етиштириш борасида билимларни кенгайтириш мақсадида давлат ва хусусий хизмат кўрсатиш хизматларини қўллаб-қувватлайди», дейди ФАОнинг қишлоқ хўжалиги мутахассиси Хафиз Мўминжонов.

Уч кунлик семинар ФАО техник ҳамкорлиги дастури доирасида молиялаштирилган «Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги соҳасида билимларни тарқатиш хизматларининг салоҳиятини кучайтириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида кутилаётган асосий натижалардан бири – қишлоқ хўжалиги экинлари, ер ва сув ресурсларини самарали бошқариш, зараркунандаларга қарши кураш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш борасида фермерларга ўз вақтида ва самарали ёрдам кўрсатишга қодир бўлган билимларни тарқатиш бўйича такомиллашган хизматлардир. Лойиҳа доирасида асосий эътибор минтақада билимларни тарқатиш ва мутахассислар салоҳиятини ошириш стратегиясини яратишга қаратилган.

 «Маслаҳат хизматларини такомиллаштириш, шунингдек, сифатни яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида товарлар ва хизматлар таъминотини янада барқарор таъминлаш орқали табиий ресурсларни бошқарувчи мутахасссисларга фойда келтиради», деб таъкидлайди Хафиз Мўминжонов.

Иқлим ўзгаришининг оқибатларини юмшатиш учун барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётлари бўйича Тожикистонда олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, фермерлар бундай усуллар тўғрисида нафақат кам маълумотга эгалар, балки улар орасида гендер фарқлари ҳам мавжуддир. Қишлоқ хўжалигида аёллар ва эркаклар умуман турли ҳил ҳолатларга дуч келадилар. Билимларни тарқатиш хизматлари ҳам бундан истисно эмас.   

Одатда фермерлар барқарор амалиётлар ҳақидаги маълумотларни бошқа фермерлардан олишади. Аммо, аёллар томонидан бошқариладиган қишлоқ хўжаликларида ўзаро маълумот алмашиш даражаси эркаклар бошчилигидаги фермер хўжаликларига нисбатан жуда кам. Бу маълумот бўшлиги аёл фермерларнинг имкониятларини камайтирувчи омиллардан биридир.

 «Шу сабабли, аёл фермерлар имкониятларини ошириш мақсадида, лойиҳа нафақат эркаклар, балки аёллар ўртасида ҳам билимларни тарқатиш мутахассисларини тайёрлашга йўналтирилади», дейди ФАОнинг қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш бўйича мутахассиси Невена Александрова-Стефанова.

Билимларни тарқатиш хизматлари ходимларининг техник билим ва малакасини ошириш аёл ва эркак фермерларга янада сифатли хизмат кўрсатиб, нафақат ишлаб чиқаришни яхшилашга таъсир кўрсатади, балки аҳолининг муҳтож қатламларини қисқартириш, шунингдек Барқарор Ривожланиш Мақсадларига мувофиқ, 2030 йилгача хафвсизлигини таъминлаш имконини яратади.

 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ