Янги адабиётлар

Хабарлар

Қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат (экстеншн) маркази очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Сана: 23.04.2019

Республикамизда илм-фан, таълим ва ишлаб-чиқаришнинг янада кенг интеграциясини таъминлаш, янги билимларни яратиш ва кўллаш, инновацион технологияларни, илғор тажрибаларни жорий этиш ҳамда соҳа учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2019 йил 23 апрел куни Самарқанд вилояти, Самарқанд туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4020-сонли қарорига асосан  давлат-хусусий шериклик шартлари асосида юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат (экстеншн) маркази очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Самарқанд тумани ҳокими Ш.Жамалов, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори в.в.б., профессор Б.М.Халиковлар кириш сўзида ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигини ривожланиши, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чукурлашувини аҳамиятини таъқидлаб ўтдилар.

Сўнг Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг инновацион технологияларни жорий этиш ва таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Б.Аманов  фермер ва деҳқон хўжаликлари учун ахборот ва маслахат хизматларини амалга ошириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига инновацион технологияларни жорий этишнинг самарадорлигини изоҳлаб ўтдилар.

Маълумки, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида икки томонлама муносабатлар ривожланиб бормоқда, бу эса икки давлат ўртасида тузилган бир қатор шартнома ва келишувларда намоён бўлмоқда. Имзоланган шартнома ва келишувларни  амалга ошириш мақсадида 2009 йилда Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва Корея Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси ўртасида Меморандум имзоланган ва Ўзбекистонда КОРИА марказ ўз фаолиятини бошлаган. Марказ ривожланаётган давлатларда халқаро хамкорлик дастури асосида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.

 Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва Корея қишлоқ хўжалигини ривожлантириш маъмурияти ўртасида имзоланган Меморандум асосида 2017-2018 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни жорий этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги ҳалқаро лойиҳа амалга оширилган.

Корея Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси (RDA) экстеншн бўлими бошлиғи Парк Kёунг Сук қишлоқ худуларини ривожлантиришда ахборот-маслаҳат хизматлари  ролини табрик сўзларида изоҳлаб ўтдилар.

Ахборот-маслаҳат ҳизмати воситасида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари)  фаолиятининг самарадорлиги ва барқарорлигини ошириш, илм-фан ютуқларини, инновацион ишланмаларни ва илғор ишлаб чиқариш тажрибасини  ўзлаштириш ва жорий этиш, кўп тармоқли ахборот-маслаҳат хизматларини амалга ошириш асосида қишлоқ хўжалик корхоналарини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш долзарб хисобланади

Тадбир давомида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси Ўзбекистондаги KOPIA маркази директори доктор Ан Хи Сунг “Республиканинг барча тоифадаги чорвачилик хўжаликларда  қора молларни озиқлантиришда Кореянинг технологиясини (TMR) жорий қилиш”  халқаро лойиҳасини тақдимот қилдилар.  

Қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат (экстеншн) маркази очилишига бағишланган тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Корея Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси KOPIA маркази вакиллари, Самарқанд туман хокимияти ҳамда тадбиркорлар қатнашдилар.

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ