Янги адабиётлар

Хабарлар

Аёл фермерларнинг билим ва тажрибаларини ошириш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди

Сана: 25.04.2019

Жорий йилнинг 25 апрел куни Тошкент давлат аграр университетида “Қишлоқ хўжалиги ва агробизнес соҳасида аёл фермерларнинг билим ва тажрибаларини яхшилаш ҳамда худудий университетлар тизимида ташкил этилган марказлар хамкорлигини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида “Аёл фермерларнинг билим ва тажрибаларини ошириш” бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренинг очилишида Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Ботиржон Сулаймонов, Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раис ўринбосари Фахриддин Кушанов, ҳамда CACAARI/ICARDA ҳалқаро ташкилоти вакили Алишер Ташматов сўзга чиқишди.

Ушбу тадбир Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўзбекистондаги АКШ элчихонаси ҳамда Марказий Осиё ва Кавказ қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот муассасалари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинар-тренингнинг мақсади  аёл фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалигида инновацион, ресурстежамкор технологиялар билан таништириш.

Семинар-тренинг учун Марказий Осиё ва Кавказ қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот муассасалари ассоциацияси вакиллари, университет олимлари, Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассислари ҳамда АҚШни Ўзбекистондаги элчихонасининг кичик грантлар дастури молиявий ёрдамида “Фермер хўжаликларида пахтачиликни ривожлантиришнинг инновацион агротехнологиялари” ҳамда “Ўзбекистонда донли экинлар етиштиришнинг инновацион тахнологиялари ва истиқболлари” номли ўқув услубий қўлланмалар тайёрланган бўлиб, улар келгусидаги фаолиятлари учун муҳим дастур бўлиб хизмат килади.

Шунингдек тадбирда “Ўзбекистонда донли экинлар етиштиришнинг инновацион технологиялари ва истиқболлари” ва “Фермер хўжаликларида пахтачиликни ривожлантиришнинг инновацион агротехнологиялари” мавзуларидаги тақдимотлар бўлиб ўтди.

Бундан ташқари университетда олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар натижалари билан таништириш мақсадида ТошДАУ “Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази”га ташриф буюрилди. У ерда интенсив боғлар, ғалла тажриба даласи, гидропоника иссикхонаси ҳамда  балик марказида олиб борилаётган инновацион технологияларидан яқиндан танишдилар.

Тадбирда 30 нафар Сирдарё вилоятининг аёл фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, университет профессор-ўкитувчилари, талаба ва магистрантлар  катнашдилар. 

 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ