Янги адабиётлар

Хабарлар

Ўзбекистондаги KOPIA (Korea Program on International Agriculture) маркази 10 ёшда

Сана: 25.04.2019

2019 йил 25 апрел куни Тошкент давлат аграр университетида KOPIA (Korea Program on International Agriculture) марказининг 10 йиллигига бағишланган юбилей тадбири бўлиб ўтди.

2009 йилда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ва Корея Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Администрацияси ўртасида Меморандум имзоланган ва Ўзбекистонда КОРИА марказ ўз фаолиятини бошлаган. Марказ ривожланаётган давлатларда халқаро хамкорлик дастури асосида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.

 KOPIAнинг Ўзбекистондаги маркази мутахассислар алмашиш, хамкорликда илмий тадқиқот лойихалари оркали озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш ва давомли қишлоқ хўжалигини амалга оширади.

Тошкент давлат аграр университетининг  “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик” факултети “Мевачилик ва узумчилик” ҳамда “Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик” кафедраси профессор-ўқитувчилари факультет талабалари билан биргаликда Юртимизда бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келаётган KOPIA (Korea Program on International Agriculture) марказининг 10 йиллигига бағишланган юбилей тадбирида иштирок этишди. KOPIA ташкилоти бир неча йиллардан бери Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорлик қилиб келади. Ҳамкорлик доирасида KOPIA ташкилоти Университетнинг “Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслахат маркази” ДУКда ўз тажрибаларини “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик” факултети талабалари билан биргаликда тажриба алмашиб олиб боришади. Юбилей тадбирида Сабзавот етиштириш маҳоратлари ҳамда Кореянинг оддий ва қуёш қалампирлари, ундан ташқари кунжут уруғлари ва Хитой карамларини етиштириш усуллари билан танишдилар. KOPIA маркази директори Тошкент давлат аграр университети фахрий профессори  Ан Хи Сунг таништирди.

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ