Янги адабиётлар

Хабарлар

Аграр соҳа экспорт салоҳиятини ошириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш, уларга хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш: муаммо ва ечимлар

Сана: 27.04.2019

2019 йил 27 апрель куни Тошкент давлат аграр университетида «Аграр соҳа экспорт салоҳиятини ошириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш, уларга хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Конференция ўз ишини қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилди:

1-йўналиши.    «Аграр соҳа экспорт салоҳиятини ошириш, қишлоқ хўжалиги бозор субъектлари фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш»

2- йўналиши.   «Кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби, ҳисобот, молиялаштириш ва таҳлил тизимини ривожлантириш»

3- йўналиши.   «Фаолиятни диверсификациялаш, фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ахборот таъминотини яхшилашнинг долзарб масалалари»

4-йўналиши.   «Деҳқончилик маданиятини шакллантириш, мева – сабзавот етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, селекция, наслчилик. ветеринария ва агрокимё хизмати кўрсатишнинг назарий ва амалий муаммолари»

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси маъсул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ вазирлиги, Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий  ишлаб чиқариш маркази, ташқи иқтисодий фаолиятни йўлга қўйган экспортер ташкилотлар, кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар ва докторантлар, мустақил изланувчилар, амалиётчи мутахассислар, талаба ва магистрантлар қатнашдилар.

 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ