Янги адабиётлар

Хабарлар

«Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлашга кўмак» лойиҳасини ишга тушириш маросими

Сана: 13.05.2019

Бугун БМТнинг Ўзбекистондаги тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан «Ривожланиш мақсадларида Россия Федерацияси – БМТТД» траст фондининг молиявий кўмагида амалга ошириладиган «Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлашга кўмак» қўшма лойиҳасини ишга тушириш моросими бўлиб ўтди.  

Ўзбекистон аҳолисининг 33 фоизини 18 ёшда бўлган болалар, 24 фоизини 18дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади.

Иш ўринларини яратиш масаласи Ўзбекистоннинг 2017-2021 йилларда ривожланишининг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг муҳим қисми ҳисобланади.

Ўзбекистонни барқарор ривожланишининг саккизинчи миллий мақсади меҳнат унумдорлигини ошриш ва эркаклар ва аёллар бандлигини таъминлаш орқали барқарор ва ҳар томонлама мувозанатланган ўсишни илгари суришни назарда тутади.  Шунингдек, 2020 йилга келиб бандлик, таълим ёки профессионал тайёргарлик соҳаларига жалб қилинмаган ёшлар улушини сезиларли даражада қисқартириш назарда тутилмоқда.

Мазкур саъй-ҳаракатларга қўшимча сифатида БМТТД Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлашга кўмак» қўшма лойиҳасини ишга туширмоқда. Лойиҳанинг мақсади -  мамлакат ҳукуматига меҳнат бозори соҳасидаги қатор ташаббусларга ёрдам бериш орқали Ўзбекистонда, айниқса ёшларни (коллеж ва университетлар битирувчилари, ёш аёллар ва бошқаларни) иш билан таъминлашга кўмак беришдан иборатдир.

Лойиҳа уч йилга мўлжалланган, ушбу муддат мобайнида уч асосий йўналиш (компонетлар) бўйича қатор тадбирлар амалга оширилади:

1. Меҳнат бозорида фаол сиёсат олиб бориш орқали, айниқса, коллеж ва университетлар битирувчилари, ёш аёллар, қайтиб келаётган меҳнат мигрантлари ва аҳолининг заиф гуруҳлари орасида ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш ва бунга кўмак бериш;

2. Ёшлар тадбиркорлиги ва бизнес-стартапларни ривожлантириш;

3. Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича хизматларни тақдим этиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги имкониятларини кенгайтириш.

Лойиҳа ва унинг тадбирларини амалга оширилиши давлат ташкилотлари (вазирликлар, идоралар, маҳаллий бошқарув органлари), ноҳукумат ташкилотлар (масалан, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари Федерацияси кабилар), маҳаллий экспертлар ва таҳлил марказлари, ҳамда ҳозирги вақтда ушбу соҳада Ўзбекистон ҳукуматига кўмак кўрсатаётган халқаро ва икки томонлама донорларнинг кенг доираси билан мустаҳкам  ҳамкорлик қилишни назарда тутади.

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ