Янги адабиётлар

Хабарлар

Россиянинг «ФосАгро» ОАЖ раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

Сана: 03.07.2019

Жорий йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Россиянинг «ФосАгро» ОАЖ кимё холдинг компанияси савдо ва маркетинг бўйича бош директор ўринбосари Сергей Пронин билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султанов, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ва "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров иштирок этди.

Унда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун «ФосАгро» ОАЖ томонидан ишлаб чиқарилган ўғитларни етказиб беришни ташкил қилишда узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

 «ФосАгро» очиқ турдаги акциядорлик жамияти фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи глобал компаниялардан бири ҳисобланади. Унинг асосий йўналиши фосфоритга асосланган ўғитлар, юқори сифатли (таркибида П2О5 39% ва ундан юқори) фосфат хом ашёси - апатит концентратлари, шунингдек, фосфатлар, азотли ўғитлар ва аммиакларни ишлаб чиқаришга қаратилган.

Учрашув якунига кўра, келгусидаги ҳамкорлик имкониятларини батафсил ўрганиш учун биргаликда ишчи гуруҳ тузиш, шу йилнинг июль ойида «ФосАгро» ОАЖнинг ишчи делегациясини Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

 

Манба: www.agro.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ