Янги адабиётлар

Хабарлар

Аёл фермерлар учун семинар-тренинг

Сана: 15.12.2020

Жорий йилнинг  15 декабрь куни Тошкент давлат аграр университетининг ахборот- маслаҳат марказида "Марказий Осиё мамлакатлари университетларининг экстеншн марказлари минтақавий тармоғида тажриба алмашинуви ва агробизнес ҳамда қишлоқ хўжалигини юритиш амалиётида аёл фермерларни билим ва қўникмаларини яхшилаш" лойиҳаси доирасида “Аёл фермерларнинг малакасини ошириш” бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренингни Тошкент давлат аграр университети ахборот-маслаҳат маркази директори Адилов Максуд Мирвоситович очиб бердилар. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистондаги АКШ элчихонаси, Марказий Осиё ва Кавказ қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот муассасалари ассоциацияси (CACAARI),  Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA),  Халқаро молия корпорацияси (IFC),  Бутун Жаҳон Сабзавотчилик Маркази (WorldVeg),  Ҳалқаро сув ресурслари тадкикотлари  институти (IWMI)  ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинар-тренингнинг мақсади  қишлоқ хўжалиги ва агробизнес амалиётида аёл фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини малака ва билимларини яхшилашдан иборат.

Шунингдек тадбирда “Қўшилган қиймат занжири концепцияси”, “Фермер хўжаликларини хозирги ҳолатини эксперт баҳолаш”, “Агробизнесни молиялаштиришнинг инновацион усуллари”, “Сабзавот экинларини вегетатив пайвандлашнинг истиқболли усуллари”, “Ўсимликларни ҳимоя қилишда инновацион технологиялардан фойдаланиш”, “Ўзбекистонда мошнинг истиқболли навларини етиштиришда инновацион технологиялар”, “Экинларни суғориш режимларини такомиллаштириш”, “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чиқиндисиз қайта ишлаш, сувни тозалаш, иссиқлик таъминоти ва балиқ емларини ишлаб чиқариш бўйича инновацион технологиялари”, “Очиқ майдонда симбағаз (шпалер)да сабзавот экинларини етиштириш”, “Кизил карам етиштиришда инновацион технологиялар”  мавзуларидаги тақдимотлар бўлиб ўтди.

Бундан ташқари Тошкент давлат аграр университетининг ахборот маслаҳат марказида олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар натижалари билан таништирилди. У ерда интенсив боғлар, гидропоника иссикхонаси ҳамда  балик марказида олиб борилаётган инновацион технологияларидан яқиндан танишдилар.

Тадбирда Тошкент вилоятининг аёл фермерлар, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, университет профессор-ўкитувчилари,  магистрантлар  катнашдилар. 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ