Янги адабиётлар

Хабарлар

Қашқадарё вилояти аёл фермерлари учун семинар-тренинг

Сана: 24.06.2021

Жорий йилнинг  24 июнь куни Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институтида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг кичик грантлар дастури томонидан молиялаштирилаётган “Марказий Осиё мамлакатлари университетларининг экстеншн марказлари минтақавий тармоғида тажриба алмашинуви ва агробизнес ҳамда қишлоқ хўжалигини юритиш амалиётида аёл фермерларни билим ва қўникмаларини яхшилаш" лойиҳаси доирасида  Қашқадарё вилояти аёл фермерлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир “Ҳудудий қишлоқ хўжалиги экстеншн хизмат кўрсатиш маркази” нодавлат таълим муассасаси, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот ташкилотлари уюшмаси ва Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти билан ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинар-тренингнинг мақсади  қишлоқ хўжалиги ва агробизнес амалиётида аёл фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини малака ва билимларини яхшилашдан иборат.

Шунингдек тадбирда “Буғдой етиштириш бўйича инновацион технологиялар”, “Буғдой етиштириш бўйича илғор тажрибалар”  мавзуларидаги тақдимотлар бўлиб ўтди.

Бундан ташқари Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институтида олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар натижалари билан таништирилди. У ерда олиб борилаётган инновацион технологияларидан тадбир қатнашчилари яқиндан танишдилар.

Тадбирда Қашқадарё вилоятининг аёл фермерлар, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари  катнашдилар. 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ