Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Қўй ва итларнинг эхинококкоз касаллигига қарши вакцина.

Муаллиф: Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий ишлаб чиқариш маркази(ҚХИИЧМ) ветеринария илмий-тадқиқот институти (ВИТИ)

 Қисқача мазмуни: Ушбу вакцина қўйлар ва итларнинг эхинококкоз касаллигини олдини олиш мақсадида қўлланилади. Вакцина қизғиш чўкма ҳосил қилувчи, чайқатилганда тез аралашиб бир хил ранг ҳосил қиладиган қизғиш суюқликдан иборат. Вакцина 20 ва 100 мл флаконларда қадоқланади, афзаллиги маҳаллий штаммлар асосида тайёрланган. Қўй ва итларнинг эхинококкоз касаллигига қарши вакцина Республиканинг барча вилоят чорвачилик хўжаликларида қўлланилади. Вакцина туғилган қўзиларга биринчи йил икки марта 1,5-3 ойлигида 1 млдан қўлланилади. Сўнгра хар йили бир марта апрел ойларида мускул орасига 1 мл миқдорида эмланади. Эмланган қўзиларда 21 кундан сунг иммунитет хосил қилади. Вакцина махаллий шатммлар асосида тайёрланган, экологик тоза, фаолсизлантирилган самарадорлиги 90 фоиз. Яроқлили муддати 12 ой бўлиб қоронғи ва қуруқ жойда +4+16 оС хароратда.

Афзалликлари: Вакцина юртимиз ҳудудларидан ажратилган маҳаллий штаммдан тайёрланади. Тайёрлаш учун зарур бўлган озуқа муҳити маҳаллий хом-ашёлардан тайёрланади. Ушбу вакцина қўйлар ва итларнинг эхинококкоз касаллигини олдини олиш мақсадида қўлланилади. Вакцина қизил чўкма ҳосил қилувчи, чайқатилганда тез аралашиб бир хил ранг ҳосил қиладиган қизил суюқликдан иборат. Вакцина 50 ва 100 мл флаконларда қадоқланади, афзаллиги маҳаллий штаммлар асосида тайёрланган.

- Экологик тоза, тўлиқ фаолсизлантирилган

- қўйлар ва итлар эмланади

- профилактик иммунизация учун қўлланилади

- эмлашдан кейинги асоратлар кузатилмайди

- самарадорлиги юқори

Ҳуқуқий ҳимояланиш даражаси: Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасидан № IAP 02559 рақамли Патент олинган.

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Қўшимча ишчи ходим олиш учун керак.

Муаллифлар: вет.фан.доктори, профессор М.Аминжанов, вет.фан.номзоди Ш.Аминжанов

 

Манзил: 141500, Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани, Тайлоқ шаҳарчаси ВИТИ. Иш тел. (код.8366) 6665630, факс (код.8366) 6665670, E-mail- vititi@qsx.uz.

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ