Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий – ишлаб чиқариш маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти
Қисқача мазмуни: Ўрта-эртапишар нав, ўсув даври 85-90 кун. Тупи ёйилган баланд, шохлари бақувват, кўп шохланган. Барги ўртача, тўқ яшил, текис, сергул. Туганаги юмалоқсимон, пўсти тўрсимон, кўзлари сони кам, ўрта чуқурликда, вазни 140-160 г. Таркибида крахмал моддаси миқдори 17%. Таъми 4,2 балл. Ҳосилдорлиги 30-35 т/га. Эртаги ва ёзги муддатда экишга яроқли.
Афзалликлари: Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мос, иссиққа чидамли.
Хуқуқий ҳимояланиш даражаси: Муаллифлик гувоҳномаси 339 – сонли, 2012 йил 09 февралда олинган.
Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Картошканинг Пском навининг бирламчи уруғчилигини ривожлантириш учун маблағ талаб этилади.
Муаллифлар: Расулов А.И., Хакимов Р.А., Халиков Д.А., Турсунов Д.Т., Холмуратов Э.Г., Насирова Г.Б., Абдурахманов Т.Р.
Индекс, манзили: 111106, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Кўксарой а/б Келес кўчаси.
Тел./факс: 226-85-03. Е-mail: sabpkiti@qsxv.uz
Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ