Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Тарвузнинг Шарқ неъмати нави

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий – ишлаб чиқариш маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти

Қисқача мазмуни: Ўртапишар нав, ўсув даври 85-90 кун. Палаги ўртача, асосий поянинг узунлиги 2.4-3.5 м, баргланиши ўртача, барг шапалоғи кенг, ўртача қирқимли, яшил рангда. Меваси думалоқ, гохо сағал чўзиқ-думалоқ, ўртача оғирлиги 4,6 кг, йириклари 10-12 кг гача етади. Сирти текис, пўсти яшил рангда, тўқ яшил тиканаксимон ингичка йўли бор. Пўсти юпқа (0,9-1,0 см), мағзи тўқ қизил, сувли, уруғи майда қора. Таркибидаги эрувчан қуруқ модда миқдори 10,9-11,8%. Умумий ҳосилдорлиги гектарига 39-42 тонна.

Афзалликлари: Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мос, иссиққа чидамли.

Хуқуқий ҳимояланиш даражаси: Муаллифлик гувоҳномаси №354-сонли 2012 йил 8 октябрда олинган.

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: йўқ

Муаллифлар: Хакимов Р.А., Халимова М.Ў.

 

Индекс, манзили: 111106, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Кўксарой а/б,  Келес кўч.

Тел./факс: 226-85-03 Е-mail: sabpkiti@qsxv.uz

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ