Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Узумнинг “Нилуфар нави”

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Академик Махмуд Мирзаев номли Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

Қисқача мазмуни: Йирик мевали, уруғсиз, универсал нав. Ўрта-кечки муддатда пишиб етилади. Тупи ўрта бўйли (2-3 м.). Барги ўртача катталикда, думалоқ, тўқ-яшил рангли, силлиқ, қирралари юқорига қаратилган. Гули икки жинсли. Воши конуссимон, катта (486 г.), ўрта зичликда. Меваси йирик (24х17 мм.), овалсимон, пушти рангли. Пўсти тиғиз. Эти гўштдор, қарсиллайдиган. Шарбати рангсиз. Меваларида уруғлар бўлмайди. Ҳосилга иккинчи йили киради. Шарбатида шакар миқдори ўртача 25,8%, кислота миқдори 5-6%. Дегустацион баҳоси янги узилганида ва қуритилганида 9,5 балл.

Афзалликлари: Меваси 115-130 кун сақланади. Ҳосилдорлиги 232-242 ц/га.

Хуқуқий ҳимояланиш даражаси: Гувоҳнома № 355, 15 январь 2013 йил.

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: 50 млн. сўм, узумнинг оналик боғини яратиш, кўчатларни кўпайтириш ҳамда кўчатхона ташкил қилиш учун.

Ташкилот номи ва реквизитлари

Академик Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

Манзил: 100000, Тошкент ш., Бош почтамт, а/қ №16

Телефон: (371) 220-26-82, Факс:(371) 220-26-48,

e-mail:rrshreder@qsxv.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ