Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Шафтолининг “Муяссар” нави

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Академик Махмуд Мирзаев номли Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

Қисқача мазмуни: Маҳаллий нав. Фарғона вилоятида (Қува тумани) яратилган. Дарахт ўрта бўйли (4-5 м.), шакли думалоқ. Мевалари йирик, бир хил катталикда (150 г.), думалоқ-овалсимон. Пўсти нозик, туксиз (нектарин) оч сариқ тусли, тўқ қизил, кенг ёйилган доғли. Ширин таъли, билинар-билинмас ўткир нордонлиги ҳам бор. Дегустацион баҳоси 4,5 балл. меваларида 18 % қуруқ модда, 12,5 % умумий қанд миқдори, кислоталиги 0,56 %, 13 мг/% витамин “С”.

Афзалликлари: Навни янги узилган сарҳил мева сифатида, шунингдек, қайта ишлаш (компот, мураббо, жем ва ҳ. к.) учун фойдаланса бўлади. Қуритилган маҳсулот 20 % чиқади. Меваларини транспортда ташиса бўлади. Ҳосилга 2-3 йилда киради. ҳосили августнинг биринчи декадасида узилади. Ҳосилдорлиги юқори 220-280 ц/га.

Хуқуқий ҳимояланиш даражаси: Гувоҳнома № 356, 15 январь 2013 йил.

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: 50 млн. сўм, шафтолининг оналик боғини ташкил қилиш, кўчатларни кўпайтириш учун кўчатхона ташкил қилиш учун.

Муаллифлар: Сайдалиев Алишер Убайдуллаевич, Шредер Елена Александровна.  

Ташкилот номи ва реквизитлари

Академик Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

Манзил: 100000, Тошкент ш., Бош почтамт, а/қ №16

Телефон: (371) 220-26-82, Факс:(371) 220-26-48,

e-mail:rrshreder@qsxv.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ