Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Қорамол ва қўйларнинг қорасон касаллигига қарши такомаллаштирилган ГОА формол вакцина

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик илмий ишлаб чиқариш маркази (ҚХИИЧМ), Ветеринария илмий-тадқиқот институти(ВИТИ)

Қисқача мазмуни: Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг қорасон касаллиги қўзғатувчиси Cl.chauvoei нинг манбаи табиатда кенг тарқалган бўлиб уни барқарорлигини таъминлаш учун қорамол ва қўйларни қорасон касаллигига қарши вакцина ишлаб чиқариш ҳамда уни амалиётда қўллаш эвазига шу касаллик бўйича соғлом эпизоотик ҳолатни барқарорлаштириш ишланманинг асосий мақсади ҳисобланади. Бу ерда шуни таъкидлаш зарурки, қорамолларни эмлаш учун яратилган вакцина етарлича иммуногенликка ва яроқлилик муддатига эга бўлиши ҳамда безарар бўлиши зарур.

Ушбу вакцина билан 2 мл миқдорда бир марта эмлаш, қорамол ва қўйларни қорасон касаллигидан олти ой давомида ишончли асраши комиссион синовларда исботланган.                                                                     

Афзалликлари: Вакцина юртимиз ҳудудларидан ажратилган маҳаллий штаммдан тайёрланади. Тайёрлаш учун зарур бўлган озуқа муҳити маҳаллий хом-ашёлардан тайёрланади. Республикамизнинг валюта жамғармасидан қиммат нархда, валютага, Россиядан ҳар йили 4 миллион доза, (8 тонна) вакцина сотиб олиб келинади. Юртимизнинг ушбу вакцинага бўлган эҳтиёжи бундан ҳам ката, чунки мамлакатимизда 10.6 миллион бошдан ортиқ қорамол ва 17 миллион бошдан зиёд қўй-эчки мавжуд. Ушбу вакцина ишлаб чиқаришга жорий қилинса давлатимиз валюта жамғармасидан кетадиган валюта тежалади. Хўжаликларга исталган вақтда, исталган миқдорда вакцина етказиб бериш имконияти туғилади.

- Экологик тоза, тўлиқ фаолсизлантирилган;

- қорамол ва қўйлар эмланади;

- мажбурий ва профилактик иммунизация учун қўлланилади;

- эмлашдан кейинги асоратлар кузатилмайди;

- самарадорлиги юқори.

Ҳуқуқий ҳимояланиш даражаси: Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун асос бўлган маҳаллий штамм Сl.chauvoei Т-04га Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасидан № IAP 04045 рақамли Патент ва вакцинанинг ўзига ҳамЎзбекистон Республикаси интелектуал мулк агентлигидан № IAP 04609 рақамли Патент олинган.

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Қўшимча ишчи ходим олиш учун керак.

Муаллифлар: И.Х.Салимов - в.ф.н., катта илмий ходим; Х.С.Салимов-в.ф.д., профессор; Д.И.Салимова-кичик илмий ходим.

Манзил: 141500, Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани, Тайлоқ шаҳарчаси ВИТИ. Иш тел. (код.8366) 6665630, факс (код.8366) 6665670, E-mail- vititi@qsx.uz.

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ