Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонларининг қутуриш касаллигига қарши гипериммун қон зардоби

Муаллиф: Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий ишлаб чиқариш маркази (ҚХИИЧМ) Ветеринария илмий-тадқиқот институти (ВИТИ)

Қисқача мазмуни: Гипериммун қон зардобидаги вирусни нейтралловчи антителалар организмга қутурган ҳайвондан кирган қутуриш вирусини зарарсизлантиради. Шунинг учун   қутуриш касаллигига қарши юқори самарали гипериммун қон зардоби ишлаб чиқиш технологиясини яратиш ва уни самарадорлигини ўткир тажрибаларда қуён, ит ва қўйларда ва кейин амалиёт шароитида қутурган ҳайвон тишлаган ит, от, қорамолларда синаш катта халқ хўжалик аҳамиятига эга. Чунки қутурган ҳайвон тишлаган қимматбаҳо ҳайвонларни касал бўлмаслигини кафолатловчи гипериммун қон зардоблари Республикада ишлаб чиқарилмайди.

Афзалликлари: Қутуришга қарши гипериммун қон зардоби  яқин хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилмаган, Россия Федерациясидан келтирилмайди, шунинг учун бошқа давлатларнинг гипериммун қон зардоби билан таққосланмаган. Ветеринария институтида ишлаб чиқарилган гипериммун қон зардоби афзалликлари қуйидагилардан иборат:Қутурган ҳайвон тишлаган қуён, ит ва қўйга тишлаш содир этилгандан 3 ва 5 кун кун кейин гипериммун қон зардоби юборилса самарадорлик 100% бўлиши ўтказилган ўткир тажрибаларда исботланди.

Ҳуқуқий ҳимояланиш даражаси: Ушбу ихтирога Республика Интелектуал Мулк Агентлигидан 2012 йил Гипериммун гетерологик антирабик зардобни олиш усули № IАР 04499 номида патент олинган.

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Ушбу ишланма 2013 йилда якунланган.

Муаллифлар: в.ф.д., профессор Х.С. Салимов, к.в.н. Т. Хазраткулов

Манзил: 141500, Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани, Тайлоқ шаҳарчаси ВИТИ. Иш тел. (код.8366) 6665630, факс (код.8366) 6665670, E-mail- vititi@qsx.uz.

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ