Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Такомиллаштирилган донадор антирабик вакцина

Муаллиф: Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий ишлаб чиқариш маркази (ҚХИИЧМ) Ветеринария илмий-тадқиқот институти (ВИТИ)

Қисқача мазмуни: Қутуриш касаллиги вируси манбаи ва табиатда унинг барқарорлигини таъминловчи ёввойи ҳайвонларни ва итларни оғиз орқали эмлайдиган такомиллаштирилган донадор антирабик вакцина ишлаб чиқариш ҳамда уни амалиётга жорий қилиш эвазига шу касаллик бўйича соғлом эпизоотик ҳолатни вужудга келтириш ушбу ишланманинг асосий мақсади ҳисобланади. Лаборатория шароитида такомиллаштирилган донадор антирабик вакцина ишлаб чиқарилади ва унинг безарарлиги, иммуногенлиги итлардаги тажрибаларда ўрганилади. Ушбу вакцина билан ветеринария амалиёти шароитида Самарқанд, Қашқадарё, Навоий ва Жиззах вилоятларининг тоғ ва чўл худудларидаги ёввойи ҳайвонлар ва шаҳар ва туман марказларида эса дайди итлар оғиз орқали эмлашга эришилади   ва унинг самарадорлиги ўрганилади. 

Афзалликлари: Қутуришга қарши Ветеринария институтида ишлаб чиқарилган такомиллаштирилган донадор антирабик вакцинанинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:Маҳаллий хом ашёлар асосида ишлаб чиқарилади, унинг таркибида асосан вирусли материал, арзон эшак гўшти ва маҳаллий ун мавжуд. Итлар учун едиримли. 1 дона вакцина еган итни 1 йил давомида қутуришдан ҳимоя қилади. Иммунитет 20 кунда шаклланади ва 12 ой сақланади. Самараси кафолатланади. Вакцина еган ҳайвонларда унга нисбатан салбий ҳолатлар кузатилмайди. Итни ва ёввойи ҳайвонларни эмлаш вақтида ушлаб туриш талаб этилмайди, чунки вакцина итга ейиш учун берилади.

Ҳуқуқий ҳимояланиш даражаси: Ушбу ихтирога Республика Интеллектуал Мулк Агентлигидан 2012 йил № IАР 04610 Состав для получения гранулированной антирабической вакцины для пероральной иммунизации диких плотоядных и собак номида патент олинган.

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Ишланмага 1 нафар кичик илмий ходим олишга эҳтиёж мавжуд.

Муаллифлар: в.ф.д., профессор Х.С. Салимов

Манзил: 141500, Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани, Тайлоқ шаҳарчаси ВИТИ. Иш тел. (код.8366) 6665630, факс (код.8366) 6665670, E-mail- vititi@qsx.uz.

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ