Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг “Тўрткўл” завод типи

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий–тадқиқот институти

Қисқача мазмуни: Тип шамчироқгул, ўрикгул, пўлати рангбарангликларBдаги сур қўйларни кўп марта бир хил жуфтлаш билан ирсиятни мустаҳкамлаш асосида яратилган. Қўйлар қумли чўл шароитига мослашган. Конституцияси мустаҳкам. Тирик вазн кўрсаткичи қўзиларда 4-4,5 кг, қўйларда 40-45 кг, қўчқорларда 65-70 кг ни ташкил этади. Қоракўл терилари рангининг тиниқлиги, кучли ўтиш кескинлиги билан характерланади.

Афзалликлари: Ўзбекистонда ҳозирги кунда сур қўйларнинг 3 зот типи (Бухоро, Сурхондарё, Қорақалпоқ) мавжуд. Бу сур типларидан, айниқса ички ва ташқи бозорида катта талаб ва эхтиёжга молиги қорақалпоқ суридир. Ушбу сур қўйлардан олинадиган қоракўл терилари рангининг текислиги, жозибадорлиги, сур рангининг кучли ифодаланиши, гулларининг юқори сифатлилиги билан ажралиб туради.

Хуқуқий ҳимояланиш даражаси: Қорақaлпоқ сур қоракўл қўйларининг “Тўрткўл” завод типи Патент №ZAP00010, 12.10.2002 й.

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Ушбу типни бошқа чўл ҳудудларида кўпайтириш учун бошланғич босқичда 35-40 млн. қўшимча маблағ талаб қилинади.

 Муаллифлар: Қ.Д.Очилов, Ю.Жуманиязов, А.Меритов ва бошқалар

 

Манзил: 140154, Самарканд шаҳар, М. Улуғбек кўчаси, 47 уй.

(366)2333279, факс (366)2333481 E-mail: uzkarakul30@mail.ru., qorakulek@qsxv.uz

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ