Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Сур рангли ясси типли қоракўл қўйларининг “Сарибел” завод типи

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий–тадқиқот институти

Қисқача мазмуни: Завод типи ясси типли, сур рангли қўйларни саралаш, уларни ранги ва гул типи бўйича кўп марта бир хил жуфтлаш асосида яратилган. Тирик вазни кўрсаткичи қўзиларда 4-5 кг, қўйларда 40-45 кг, қўчқорларда 60-70 кг ни ташкил этади. Конституцияси мустаҳкам. Авлодларида 55-60% ясси типли, 75-80% кумушсимон ранг –барангликдаги,87-90% 1-навли терилар чиқимини таъминлайди.

Афзалликлари: Қоракўл маҳсулоти рангининг текислиги, контрастлиги, кумушсимон ва тиллосимон ранг –барангликларининг ёрқин ифодаланиши, ясси қалам гулларнинг узунлиги, мустаҳкамлиги ва чиройли параллел –концентрик расм ҳосил қилиши билан ажралиб туради. Қоракўл қўйлари ва қўзилар қумли ҳудуд шароитига яхши мослашган, конституцияси мустаҳкам, талаб даражасидаги тирик вазн кўрсаткичларига эга.  

Хуқуқий ҳимояланиш даражаси: -Сур рангли ясси типли қоракўл қўйларининг “Сарибел” завод типи (Патент ZAP00015, 23.05.2004 й).

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Ушбу типни бошқа чўл ҳудудларида кўпайтириш учун бошланғич босқичда 25-30 млн. қўшимча маблағ талаб қилинади.

 Муаллифлар: А.Рахимов, Ў.Кукенов, Е.Жўрабоев, Б.Сайитқулов, С.Ю.Юсупов ва бошқалар.

 

Манзил: 140154, Самарканд шаҳар, М. Улуғбек кўчаси, 47 уй.

(366)2333279, факс (366)2333481 E-mail: uzkarakul30@mail.ru., qorakulek@qsxv.uz

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ