Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Сур рангли кумушсимон рангбарангликдаги қоракўл қўйларининг “Ўзбекистон” завод типи

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий–тадқиқот институти

Қисқача мазмуни: Кумуш сур қалами гулли қўйларни бир хил жуфтлаш, селекция жараёнида ранг тозалиги, текислиги, жун–тола сифатининг юқорилиги, аниқ гул нақшига эътибор бериш натижасида яратилган. Конституцияси мустаҳкам. Тирик вазни қўйларда 41-43 кг, қўчқорларда 60-65 кг. Қўзиларнинг ривожи яхши, Ι–навли терилар 95%, кумуш сур терилари 70-75% бериш имкониятига эга.

Афзалликлари: Ушбу типдан олинадиган қоракўл маҳсулоти рангининг текислиги, контрастлиги, кумушсимон ранг–баранглигининг ёрқин ифодаланиши, ярим доира қалам гулларнинг узунлиги, мустаҳкамлиги ва чиройли параллел –концентрик расм ҳосил қилиши билан ажралиб туради. Қоракўл қўйлари ва қўзилар қумли ҳудуд шароитига яхши мослашган, конституцияси мустаҳкам, талаб даражасидаги тирик вазн кўрсаткичларига эга.  

Хуқуқий ҳимояланиш даражаси: Сур рангли кумушсимон рангбарангликдаги қоракўл қўйларининг “Ўзбекистон” завод типи (Патент ZAP00012 от 07.07.2004).

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Ушбу типни бошқа чўл ҳудудларида кўпайтириш учун бошланғич босқичда 25-30 млн. қўшимча маблағ талаб қилинади.

 Муаллифлар: В.Х.Солиев, С.Ю.Юсупов, Т.С.Сулаймонов, С.Бозоров, М.Эгамқулов ва бошқалар.

 

Манзил: 140154, Самарканд шаҳар, М. Улуғбек кўчаси, 47 уй.

(366)2333279, факс (366)2333481 E-mail: uzkarakul30@mail.ru., qorakulek@qsxv.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ