Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Қора рангли қовурғасимон типли қоракўл қўйларининг “Авазчўл” завод типи

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий–тадқиқот институти

Қисқача мазмуни: Хўжаликда урчитилувчи қовурғасимон типли қўйларни саралаш, уларни кўп марта жуфтлаб ирсиятини мустаҳкамлаш асосида яратилган. Қўйлари ўрта йирикликда, тирик вазни қўйларда 40-42 кг, қўчқорларда 52-57 кг, қўзиларида 4,0-4,5 кг ни ташкил этади. Конституцияси мустаҳкам, қўзилар териси юпқа, зич, гуллари узун, нақши аниқ, параллел тўғри. Қўйларда 90-92% Ι –навли, 55-60% қовурғасимон гуруҳдаги терилар бериш салоҳияти мавжуд.

Афзалликлари: Қоракўл терилари рангининг тим қоралиги ва ялтироқлиги, қовурғасимон гулларининг узунлиги, мустаҳкамлиги ва бутун тери сатҳининг ёндош–тўғри гуллар билан қопланганлиги билан ажралиб туради. Қоракўл қўйлари ва қўчқорлари мустаҳкам конституцияли, чўл шароитида енгил ҳаракатланади ва ўзининг ўртача тирик вазнини камайтирмайди.

Хуқуқий ҳимояланиш даражаси: “Авазчўл” завод типи 2005 йилда тасдиқланган (Патент №ZAP00013.2005й).

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Ушбу типни бошқа чўл ҳудудларида кўпайтириш учун бошланғич босқичда 35-40 млн. қўшимча маблағ талаб қилинади.

 Муаллифлар: Х.Юсупов, Б.Сайитқулов, С.Ю.Юсупов, А.Газиев, М.Расулов ва бошқалар.

 

Манзил: 140154, Самарканд шаҳар, М. Улуғбек кўчаси, 47 уй.

(366)2333279, факс (366)2333481 E-mail: uzkarakul30@mail.ru., qorakulek@qsxv.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ