Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Яссигул типидаги сур қоракўл қўйларининг “Бухорои шариф” завод типи

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий–тадқиқот институти

Қисқача мазмуни: Бошланғич босқичда “Нурота”, Абай номли наслчилик заводларидан келтирилган қўчқорлардан фойдаланиш, кейинчалик олинган авлодларни бир хил жуфтлаш асосида яратилган. Қўйлар тирик вазни 40-45 кг, қўчқорларда 60-70 кг, қўзиларда 4-5 кг. Қоракўл терилари орасида ясси гуруҳ терилари 45-50% ни, кумушсимон ранг–баранглиги 70-75% ни, Ι –навли терилар 85-90% ни ташкил этади.

Афзалликлари: Завод типига мансуб қоракўл қўйларидан олинган қоракўл терилари сурлик даражасининг яхшилиги ва кумушсимон ранг-барангликнинг ёрқин ифодаланиши, ясси қалам гулларнинг узунлиги, ипаксимонлиги, ялтироқлиги билан характерланади. Қўйлар конституцияси мустаҳкам, тирик вазни кўрсаткичлари талаб даражасида ва чўл шароитига яхши мослашган.

Хуқуқий ҳимояланиш даражаси: “Бухорои шариф” завод типи 2008 йилда тасдиқланган (Патент ZAP00016, 19.09.2008).

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Ушбу типни бошқа чўл ҳудудларида кўпайтириш учун бошланғич босқичда 35-40 млн. қўшимча маблағ талаб қилинади.

 Муаллифлар: Ш.Юсупов, С.Саттаров, С.Ю.Юсупов, Х.Қаххоров, Т.Нарзиев ва бошқалар. 

 

Манзил: 140154, Самарканд шаҳар, М. Улуғбек кўчаси, 47 уй.

(366)2333279, факс (366)2333481 E-mail: uzkarakul30@mail.ru., qorakulek@qsxv.uz

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ