Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Қовурғагул типидаги қора қоракўл қўйларининг “Саржал” завод типи

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий–тадқиқот институти

Қисқача мазмуни: Хўжаликда урчитилувчи қовурғасимон типли қўйларни саралаш, уларни кўп марта жуфтлаб ирсиятида қовурғасимон гулларнинг наслдан–наслга берилувчанлигини мустаҳкамлаш асосида яратилган. Қумли чўл шароитига яхши мослашган. Қўйлари йирик, конституцияси мустаҳкам, тирик вазни қўйларда 42-47 кг, қўчқорларда 60-65 кг, қўзиларда 4,2-4,7 кг атрофида бўлади. Қўзилар териси юпқа, зич, гуллари узун, параллел тўғри, 87-90% Ι–навли, 55-60% қовурғасимон гуруҳдаги терилар бериш салоҳияти мавжуд.

Афзалликлари: Қоракўл терилари рангининг тим қоралиги ва интенсив пигментланганлиги, жун–тола қопламининг ялтироқлиги, тери сатҳида узун қовурғасимон гулларнинг параллел-тўғри нақшлар ҳосил қилиши билан характерланади. Конституцияси мустаҳкам.

Хуқуқий ҳимояланиш даражаси: “Саржал” завод типи 2006 йилда тасдиқланган (Патент ZAP00015, 20.10.2006й).

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Ушбу типни бошқа чўл ҳудудларида кўпайтириш учун бошланғич босқичда 35-40 млн. қўшимча маблағ талаб қилинади.

Муаллифлар: Ж.Бўкаев, В.Маркарян, Ш.Рўзиев ва бошқалар.

 

Манзил: 140154, Самарканд шаҳар, М. Улуғбек кўчаси, 47 уй.

(366)2333279, факс (366)2333481 E-mail: uzkarakul30@mail.ru., qorakulek@qsxv.uz

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ