Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Яйлов шароитида боқилувчи қўйларнинг этологик типларини аниқлаш усули

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий–тадқиқот институти

Қисқача мазмуни: Яйлов шароитида боқилувчи қўйларнинг этологик типини аниқлаш усули ҳайвонларнинг ҳаракатланиш –овқатланиш реакциясини инобатга олган ҳолда қўйларнинг учта этологик типини ажратиб олишни, ҳар бир типни тамғалашни, озиқланиш фаоллигини тестдан ўтказишни ўз ичига олади. Этологик типлар бўйича ажратиб олинган қўйларнинг гуруҳлари ҳаракатланиши чекланган ҳолда асосий подадан ажратиб олинади. Тамғалашни рангли биркалар билан ўтказилади, этологик типларнинг мезонлари сифатида эса А-тирик вазни кўрсаткичлари (килограмм), В-қўйлардан олинган жун миқдори (килограмм) ва С –озуқани ейиш тезлиги кўрсаткичидан (г/минут) фойдаланилади. Биринчи этологик типга кўрсаткичлари А≥42, В≥1,9, С≥4,4, иккинчисига А=39-41, В=1,75-1,89, С=4,0-3,8 ва учинчисига А≤37, В≤1,75, С≤3,8 бўлган қўйлар киритилади, шунинг билан бирга урчитиш биринчи ва иккинчи этологик типдаги қўйлар орасида амалга оширилади. Учинчи этологик типдаги қўйларни урчитиш тўхтатилади.

Афзалликлари: Қўйларни этологик типларга ажратиш аниқлиги ва тезлиги ортади.

Хуқуқий ҳимояланиш даражаси: Усул Ўзбекистон Республикасининг (Патент ΙAP03073, 09.01.2003 й) патенти билан ҳимояланган.

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Ушбу усулни қўллаш учун 1000 бош қўй ҳисобига 1-1,5 млн. сўм қўшимча маблағ талаб этади.

Муаллифлар: Н.А.Бобоқулов, М.Ш.Исмаилов, В.В.Попова, Л.Х.Ахмадалиева ва бошқалар.

 

Манзил:140154, Самарканд шаҳар, М. Улугбек кўчаси, 47 уй.

(366)2333279, факс (366)2333481 E-mail: uzkarakul30@mail.ru., qorakulek@qsxv.uz

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ