Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Пахтачилиқда ресурс тежамкор технология

Муаллиф: Тошкент давлат аграр университети «Қишлоқ хўжалиги машиналари» кафедраси доценти Б.М.Худаяров

Технологиянинг вазифаси: пуштада тик турган ғўзапояларни қўшни эгат тубига илдиз тупроғи билан бўйлама жойлаштириб, иккига бўлиш ва зичлаш ҳамда мавжуд пуштанинг қолган тупроғини қатламлаб қирқиб  уларнинг устига ағдариш йўли билан кўмиб, мавжуд эгатлар ўрнида янги пушталар, эски пушталар ўрнида эса янги эгатлар ҳосил қилишдан иборат.          

Технологиянинг  афзалликлари:

Технологиядаги жараёнлар бир йўла қуйидаги тартибда бажарилади:

  1. пуштада тик турган  ғўзапоялар илдизи билан қўшни эгат тубига бўйлама жойлаштирилади;
  1. эгатга жойлаштирилган ғўзапоялар камида иккига бўлинади, эзилади ва  эгат тубига зичланади ;
  1. мавжуд пушта  иккита пастки қатламга қирқиб ажратилади ва уларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида ғўзапоялар устига ағдарилади;
  1. технология мавжуд пушта ўрнида янги эгат, мавжуд эгат ўрнида эса тагига ғўзапоялар кўмилган янги пушта  ҳосил қилиш билан якунланади.

Технологиядаги жараёнларнинг бажарилишидан:

 - биринчи жараён бўйича- биринчидан ғўзапояларни ерга озуқа модда сифатида қайтариш қонуни бажарилади,  иккинчидан, далани  ғўзапоядан   тозалаш харажатлари тўлиқ тежаб қолинади;

- иккинчи жараён бўйича- чириш жараёни тезлашади,  ғўзани парваришлаш даврида кўмилган ғўзапоя шохларининг култиватор ишчи органларига илашмаслиги таъминланади;

- учинчи жараён бўйича- биринчидан, тупроқ қатламлаб ағдарилиши сабабли  шудгорлашга ҳожат қолмайди натижада шудгорлаш,  текислаш мола бороналаш харажатлари тежаб қолинади, иккинчидан, пушта ясашда катта ўлчамдаги кесаклар пайдо бўлишининг олди олинади, учинчидан бегона ўт уруғларини чуқурроқ кўмиш таъминланади.

Технологиянинг универсаллигини   ғўзапояли далада пушта олиб унга чигит ёки қатор ораларига ғалла экиш мумкинлиги билан изоҳлаш мумкин.

Комбинациялашган агрегатдан фойдаланишнинг қулайлиги:

▲ комбинациялашган агрегатни тракторга осма кўринишда ўрнатилиши

    уни  бир даладан иккинчисига ўтказишни осонлаштиради;

▲агрегат таркибида мажбуриш айланма ҳаракатга келтириладиган ишчи

    органларнинг йўқлиги уни бошқаришни   енгиллаштиради;

Технолгияни амалга оширадиган комбинациялашган агрегат умумий рама, осма механизм, ғўзапоя эгилтиргич, сферик диск, йўналтиргич,буриш мосламаси, зичловчи таянч ғилдирак,  ясси диск  ва пушта олгич ҳамда ростлаш мосламасидан ташкил топган.        

Комбинациялашган агрегатнинг техник тавсифи

 

Агрегатланиш тури

осма

 

Иш унумдорлиги, га/соат

1,9-2,1

 

Габарит ўлчамлари, мм

 

 

Кенглиги

3270

 

Бўйи

1500

 

баландлиги

1400

 

вазни, кг

640±3%

 

 

 

Манзил: 100140 Тошкент вилояти, Кибрай тумани Университет кўчаси-2уй, Тошкент давлат аграр университети. «Қишлоқ хўжалиги машиналари» кафедраси.

Телефонлар: (+99871) 260-50-59,  (+99871) 260-41-69, +998935841106. Ишланма муаллифи: Б.Худаяров. 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ