Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Биодренаж - ботқоқ ерларни мелиорациялашнинг муқобил усули

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг таърифи:

Дарахт экиш ёрдамида ерости сувларининг даражасини пасайтириш усули. Бу дарахтлар фильтрацион ва ерости сувларини илдизлари билан тутиб қоладилар ҳамда уларни траспирациялашга сарфлайдилар.

Технологиянинг қисқача баёни:

Ушбу технологияда ерости сувлари даражасини пасайтириш ва ерлар ботқоқлашувининг олдини олиш учун теракнинг юқори биодренаж қобилиятидан фойдаланилади.

Терак экиш учун мўлжалланаётган ерни биз таклиф қилаётган усулда тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади: ерни 35-40 см чуқурликда ҳайдаш, бороналаш, кўп йиллик бегона ўтларнинг илдизини кавлаб олиш ва далани планировкалаш. Кеч кузда ёки эрта баҳорда март-апрель ойларида планировкабажарилгач кўчатлар экилади. Дарахтлар ўртасидаги ва қаторлар орасидаги масофа 1 метр бўлиши керак. Полосалар орасидаги масофа 1 км.ни ташкил қилади. Кўчатлар яхшироқ ўсиши ва ривожланиши учун улар экиладиган чуқурчаларга органоминерал аралашмадан битта чуқурчага 1-2 кг ҳисобида киритиш тавсия этилади. Июль ойида 30 кг/га меъёрда қўшимча равишда азотли ўғитлар билан озиқлантирилади. Кўчатларнинг ўсиши ва ривожланиш даврида бегона ўтларни йўқотиш мақсадида қатор орасига ишлов бериш ўтказилади. Кейинги йилнинг эрта баҳорида хомток қилинади. Теракнинг қатор ораларида дон-дуккакли аралашмалар етиштирилади.

 Биодренаж натижасида 1км радиусда тасмалараро ҳудуднинг маҳсулдорлиги 50-60 %га ошиши кузатилади.  Мазкур технология экологик ва иқтисодий жиҳатдан фойдалидир. Терак маиший ёқилғи ва қурилиш материали бўлиб хизмат қилади. Биодренажни яратиш қиймати унча юқори бўлмагани ҳолда бир гектарга 500-1000 сомони (150-300 АҚШ доллари)ни ташкил қилади.

Жойлашув ўрни: Хатлон вилояти, Бехтар тумани, Д.Нуриддинова номли фермер хўжалиги.

Технология қўлланган майдон: 5-15 га.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ер деградациялашувининг асосий сабаблари :

Горизонтал дренаж самарадорлигинининг пастлиги, минераллашган ерости сувларининг яқин жойлашганлиги, вертикал дренаждан фойдаланишнинг қимматлиги

Мазкур технологиянинг асосий техник функциялари (вазифалари):

Ер қопламининг яхшиланиши, тупроқ унумдорлигининг ошиши, ботқоқлашувнинг пасайиши, био- хилмахилликнинг ортиши.

Фойдаланилаётган ер тури

Аралаш ер. Агроўрмончилик: хайдаладиган ер ва дарахтлар

Тежамкорлик чоралари

Вегетатив чора тадбирлар : В1:

Дарахт ва буталар билан қопланган (ўрмон полосалари).

Атроф муҳит

Табиий муҳит

Ўртача йиллик ёғин миқдори: 200-300 мм

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 430 м баландликда

Ландшафт: текслик. қиялиги: қия (2-5 %)

Тупроқ унумдорлиги- ўрта

Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори: паст, 1%дан кам

Тупроқнинг табиий дренажланганлиги/инфильтрацияси: ўрта

Антропоген муҳит

Ер майдонининг миқдори: 5-15 га

Ердан фойдаланувчи: ўрта/ майда фермерлар.

Ерга мулкчилик ҳуқуқи: давлатдан узоқ муддатга ижарага олиш.

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: давлатга тегишли.

Бозорга йўналтирилганлик: ўз-ўзини таъминлаш, эркин бозор.

Баҳолаш

Асосий афзалликларлари

-         ботқоқлашган ерларнинг хоссаларининг яхшиланиши;

-         маиший ёқилғи ва қурилиш материаллари манбаи эканлиги;

-         1 км радиусда полосалараро ҳудудлар маҳсулдорлигининг 50-60% га ошиши (17).

 

Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари: Хамзина Т., «УЗГИП» МЧЖ, тупроқ-мелиоратив асослаш ва суғориш режими бўлимининг бош мутахассиси.

Манзил: Навоий кўчаси 44, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 (90) 994 56 54.

E-mail: tatyana_khamzina@mail.ru

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ