Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Иккиламчи ресурслар асосида оргономинераллар ва улардан унумдорлиги паст тупроқларни рекультивация қилишда фойдаланиш

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг таърифи: Иккиламчи ресурслар (глауконитлар, паст навли фосфоритлар ва фосфор уни) асосида олинган янги органоминераллар ҳамда минераллар қўшилган биогумус унумдорлиги паст бўлган тупроқларнинг хоссаларини оптималлаштириш учун фойдаланилади.

Технологиянинг қисқача баёни: Ҳозирги вақтда тупроқларда органик моддаларнинг камайиб бориш тенденцияси кучайиб бораётган ҳамда минерал ўғит, гўнг етарли бўлмаган шароитда ўсимликлар озуқавий элементларининг маҳаллий манбаларидан фойдаланиш катта аҳамият касб этади. Республикамизда иккиламчи ресурслар (паст навли фаосфоритлар, ноанъанавий агрорудалар, турли органик чиқиндилар) мавжуддир. Биотехнологик услублар гўнг ва паст навли Тошқўра фосфоритлари ёки Ангрен қўнғир кўмири ва Марказий Қизилқумнинг фосфор уни асосида янги органоминерал ўғитларини ҳосил қилиш имконини беради. Гўнгли глауконит органоминерал ўғитини тайёрлаш технологияси фосфорит-гўнгли ўғитники билан бир хил. Мазкур ўғитлар тўрт ой давомида компонентлар (гўнг ва иккиламчи ресурслар)ни 9:1 нисбатда компостлаш йўли билан тайёрланади. Биогумус одатий технология бўйича, чорвачилик ва ўсимликчилик чиқиндиларига серпентинит минералини қўшган ҳолда вермикультура билан қайта ишлаш орқали ҳосил қилинади. Иккиламчи ресурслар ва гўнг асосидаги янги органоминераллар донли экинларни экишдан олдин (тўлиқ йиллик меъёрда), ғўза учун- кузги шудгорлашдан олдин 70%, қолган қисми эса баҳорда экишдан олдин 20т/га ҳисобида киритилади. Серпинтинит қўшилган биогумус ғўза учун баҳорги ҳайдашдан олдин (70%), қолган миқдори эса шоналаш фазасида киритилади. Донли экинлар учун биогумус икки марта тенг миқдорларда экишдан олдин ва биринчи озиқлантириш вақтида киритилади. Ушбу ўғитларни унумдорлиги ўртадан паст бўлган (банитет 40 баллдан кам) тупроқларда қўллаш энг самарали ҳисобланади.

Технология қўлланган жой: ўғитлар Тошкент вилоятининг фермер хўжаликларида синовдан ўтказилган. Уларни қўллаш натижасида пахта хом ашёсининг 3-5 ц/гектарга, кузги буғдойники 10-12 ц/гектарга ўсган.

Жойлашув ўрни: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Ким Пен Хва мавзеси «Саидовул» фермер хўжалиги, Охангарон тумани «Жасур агробизнес» фермер хўжалиги.

Технология қўлланиладиган майдон: 10 га.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг аосий сабаблари:

Тупроқ унумдорлигининг пастлиги, гумус ва озуқавий элементлар билан етарли миқдорда таъминланганлиги.

Ерни бошқариш ва қишлоқ хўжалик экинларини бошқариш даражасининг пастлиги, тупроқнинг техноген ифлосланганлиги (цемент заводининг таъсири).

Ушбу технологиянинг аcосий техник функциялари:

Биомассанинг ошиши, ернинг ўсимликлар билан қопланишининг яхшиланиши, тупроқда органик моддалар ва озуқавий элементлар миқдорининг ортиши, минерал ўғитларга бўлган эҳтиёжнинг пасайиши.

Фойдаланилаётган ер тури: Ҳайдаладиган ер. Бир йиллик экинларни етиштириш (ғўза, кузги буғдой)- Во (Са).

Тежамкорлик чоралари

 Агрономик чора тадбирлар : А2: органик моддалар/тупроқ унумдорлиги.

Атроф муҳит

Табиий муҳит

Ўртача йиллик ёғин миқдори: 250-750 мм

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 500-1000 м баландликда Ландшафт: текслик ва тоғ олди ён бағирлари

Қиялиги: ясси, мўътадил 0-2%,2-55, 5-8 %

Тупроқ унумдорлиги: паст

Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори:  1%

Тупроқнинг табиий дренажланганлиги/инфильтрацияси : ўрта

Антропоген муҳит

Ер майдонининг миқдори: 10 га; 20га ва 200 га.

Ердан фойдаланувчи: фермер хўжаликлари.

Ерга мулкчилик ҳуқуқи: узоқ муддатли ижара.

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ва суғориш тизимлари бошқармаси орқали.

Бозорга йўналтирилганлиги: давлат буюртмаси, аралаш хўжалик.

Баҳолаш

Асосий афзалликлари:

-         тупроқ унумдорлигининг 20% га ошиши;

-         қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигининг 20% га ошиши;

-         минерал ўғитлар меъёрининг 30-40%га, органик ўғитларники 3-4 баробар пасайиши.

 

Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари: Ташкузиев Маъруф, Агрохимия ва тупроқшунослик илмий-тадқиқот институти.

Манзил: Қамарнисо кўчаси 3, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 71-227 13 99; Моб.: +998 90-997 57 84.

E-mail: maruf41@rambler.ru 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ