Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Ирригацион эрозиядан зарарланган ерларда ғўза суғоришни такомиллаштириш

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технорлогиянинг таърифи:  Ирригацион эрозияни пасайтириш учун эгатларнинг учига  кузги буғдой похоли сочилади, у сув оқими ҳаракатланишининг ўзига хос тормози бўлиб хизмат қилади ҳамда юзадаги ташланмаларни ва озуқавий элементларнинг оқиб чиқиб кетишини камайтиради.

Технологиянинг қисқача баёни: Пахта экиладиган тоғ олди ҳудудларида ғўзани суғориш жараёни ирригацион эрозия билан биргаликда юз беради. Тупроқ ювилганда далалардан минерал ўғитлар ва пестицидлар ҳам чиқиб кетади, бу эса тупроқ унумдорлигини пасайтиради ва экологияни ёмонлаштиради.

Тоғолди ҳудудларида ғўза қоида бўйича қатор оралари 60 см кенгликда ўстирилади. Шу сабабли пахта даласида икки гуруҳ эгатлари- зичлантирилган ва зичлаштирилмаган тупроқли эгатлар шаклланади. ЎзПИТИдаги кўп йиллик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ғўза тор қаторларга экилганда суғориш чоғида қатор ораларига сувни ғилдирак излари бўйлаб узатиш орқали бажариш мақсадга мувофиқдир. Ирригацион эрозияни пасайтириш учун эгатларнинг тугайдиган жойларга эгат узунлигининг – 0,15 қисмига тенг участкаларда 1 погонли метрга 0,1 кг ҳисобида похол киритиш тавсия этилади. Похол сув оқимининг ҳаракатини тормозлайди, даладан сувнинг чиқиб кетишини ва озуқавий элементларнинг оқиб кетишини аҳамиятли даражада қисқартиради, суғоришдан сўнгги намни сақлаб туради. Натижада эгат бўйича тупроқ бир текис намланади ва ғўза бир текисда етилади. Похолни пахта даласига трактор тележкаларидан ғўза шоналашининг бошларида киритиш мумкин.

Мазкур технологиянинг қўлланилиши ирригацион эрозияни меъёригача (2,5г/га дан кўп бўлмаган ҳолгача) пасайтириш, суғориладиган сувни 15-20% га тежаш, пахтанинг ҳосилдорлигини 5-10% га ошириш имконини беради.

Жойлашув ўрни: Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари.

Технология қўлланган майдон: 4 га.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ер деградациялашувининг асосий сабааблари:  даладан сув қўшилган ҳолда майда тупроқларни, минерал ўғит ва пестицидларнининг чиқиб кетиши билан бирга юз берадиган ирригацион эрозия.

Жорий фермерлик амалиётида эрозияга қарши тадбирларнинг мавжуд эмаслиги.

Мазкур технологиянинг асосий техник функциялари (вазифалари): Ирригацион эрозиянинг олди олиниши, ер қопламасининг яхшиланиши, органик моддалар ва озуқавий элементларнинг кўпайиши.

Фойдаланилаётган ер тури

Суғориладиган ҳайдов ер. Ердан қишлоқ хўжалик экинлари (дала экинлари)ни етиштириш учун фойдаланилади.

Тежамкорлик чоралари 

Агрономик чора-тадбирлар:

А2: органик моддалар/ тупроқ унумдорлиги; А3: тупроқнинг юзасига ишлов бериш.

Атроф  муҳит

Табиий муҳит

Ўртача йиллик ёғин миқдори: 400 ммдан ортиқ

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 420 м баландликда

Ландшафт: тоғ олди зонаси.

Қиялиги: қия, тик қия.

Тупроқ унумдорлиги: паст

Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори: 0,8-0,9%

Тупроқнинг табиий дренажланганлиги/ инфильтрация: ўрта.

Антропоген муҳит

Ер майдонининг миқдори: 200 минг га.

Ердан фойдаланувчи: фермер хўжалиги.

Ерга эгалик ҳуқуқи: давлатга тегишли, узоқ муддатли ижара.

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ва суғориш тизимлари бошқармаси орқали.

Бозорга йўналтирилганлиги: аралаш ҳўжалик (давлат ва тижорат). 

Баҳолаш

Технологиянинг таъсири

Асосий афзалликлари

-         вегетация даврида ирригацион эрозиянинг 2,5 гектарга қисқариши$

-         тупроқ юзасидан сув оқиб чиқиб кетишининг 15-20% га пасайиши;

-         эгат бўйлаб тупроқ бир текис намланиши, тупроқ намлигининг 5-10% га ортиши; 

-         ҳар йили похол қўшиб ҳайдаш органик моддалар миқдорини 5-10% га оширади.

Асосий камчиликлари:

-         похолни қирқиш ва ҳайдалма экинларнинг қатор ораларига киритиш харажатлари ошади.

 

Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари: Ташкузиев Маъруф, Агрохимия ва тупроқшунослик илмий-тадқиқот институти.

Манзил: Қамарнисо кўчаси 3, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 71-227 13 99; Моб.: +998 90-997 57 84.

E-mail:  maruf41@rambler.ru 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ