Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Тупроқ унумдорлигини ошириш учун биогаз ишлаб чиқариш чиқитларидан фойдаланиш

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг таърифи: Технология фермерларнинг далаларида юқори самарали, экологик соф органик ўғит сифатида биогаз ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланишга асосланган.

Технологиянинг қисқача баёни: Табиатда ҳам, барча фермер хўжаликларида ҳам мавжуд бўлган, осонгина парчаланадиган органик моддалар биогаз олиш учун хомашё вазифасини ўташи мумкин. Уларга келиб чиқиши турлича бўлган гўнглар, парранда ахлати, пичан, ғўзапоя, дарахт барглари ва бошқалар киради. Органик модданинг бижғиши жараёнида нафақат биогаз, балки қимматли, юқори даражада концентрацияланган, нитритлардан, бегона ўтлардан ва касалликни келтириб чиқарувчи микроорганизмлардан холи қилинган гўнг ҳосил бўлади. Шу тариқа биогаз ишдаб чиқариш натижасида таркибида бошқа оддий органик ўғитларга нисбатан 2-4 баробар кўп асосий озуқавий моддалар мавжуд бўлган чиқиндилар қолади. Ундан ташқари мазкур усулда ҳосил қилинган органик модда таркибида кўпгина гумин кислоталари, ўсимликларнинг бўйини ўстирувчи стимуляторлар, витаминлар, аминокислоталар ва бошқалар бўлади. Бундай турдаги ўғитлар тупроқнинг унумдорлгини ошириш, ўсимликларни улар учун осон етказиб бериладиган озуқа элементлари билан таъминлаш ва минерал ўғитлар меъёрини қисқартириш имконини беради.

Технология қўлланиладиган жойлар: энергетик ресурсларни ҳосил қилиш ва юксак самарали органик ўғитларни қўллаш технологияси экоравнақ МЧЖ линияси бўйича Зангиота туманидаги Mile-Agro ва Г.Абдуллаев фермер хўжаликларида бажарилган. Органик ўғит уч йил мобайнида (2007-2009 йй.) дала шароитида ғўза ўсимлигида синовдан ўтказилган ва тупроқ унумдорлиги ҳамда ғўзанинг ҳосилдорлиги борасида ижобий натижаларга эришилган.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари: 

тупроқ унумдорлигининг пастлиги, озуқавий элементлар ва органик моддалар (гумус) билан етарли даражада таъминламаганлиги, органик ўғитлар меъёрининг пастлиги, далалардан ўсимлик қолдиқларининг йиғиб олиниши, алмашлаб экишнинг заифлиги.

Мазкур технологияларнинг асосий техникавий функциялари:

Ердаги ўсимлик қопламининг яхшиланиши, тупроқда моддалар миқдорининг кўпайиши, ўсимликларнинг озиқланиш тартибининг оптималлашуви.

Жойлашув ўрни: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Г.Абдуллаев массиви.

Технология қўлланадиган майдон: 10 га

Аралашув босқичи: ерни юмшатишлар деградацияланувини қисқартириш.

Фойдаланиладиган ер тури

Тежаш чора-тадбирлари

Ҳайдаладиган ер

 Бир йиллик экинларни етиштириш

Агрономик чора-тадбирлар:

Органик моддалар

Тупроқнинг унумдорлиги

Атроф муҳит 

Табиий муҳит

Ўртача йиллик ёғин миқдори: 250-300 мм ва ундан юқори (750 мм гача)

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 100-500 м

Ландшафт: текислик қиялиги: 0-2%;2-5%; 5-8%

Тупроқ унумдорлиги ўртача; ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори 1-3%

Тупроқнинг табиий дренланганлиги/ инфильтрацияси: ўртача

Антропоген муҳит 

Ер майдони миқдори-10 га

Ердан фойдаланувчи: фермер хўжалиги

Ерга мулкчилик ҳуқуқи: узоқ муддатли ижара

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: СИУлар ва суғориш тизимлари бошқармаси орқали

Бозорга йўналтирилганлик: давлат буюртмаси, аралаш хўжалик (ўзини таъминлаш ва тижорат учун).

  Баҳолаш 

Технологиянинг таъсири

Асосий афзалликлари: 

-   Қишлоқ хўжалги экинлари ҳосилдорлиги ва фермер хўжаликлари даромадларининг 20 % га ошиши

-   Харажатларнинг 15 %га қисқариши

-   Биомассанинг ортиши ва ер юзаси ўсимликлар билан қопланишининг 15 % га яхшиланиши;

-   Озуқавий ва органик моддаларнинг 20 % га кўпайиши;

-   Тупроқ чизлашувининг 15 % га қисқариши.

Асосий камчиликлари:

-   Суюқ ўғитларни узоқ масофаларга ташиш норентабелдир.

 

Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари: Ташкузиев Маъруф, Агрохимия ва тупроқшунослик илмий-тадқиқот институти.

Манзил: Қамарнисо кўчаси 3, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 71-227 13 99; Моб.: +998 90-997 57 84.

E-mail:  maruf41@rambler.ru 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ