Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Итузумдош экинларни кўчатсиз етиштириш технологияси

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг таърифи: Эгатларни полиэтилен пленка билан мульчалаш ҳамда помидор, қалампир, бақлажон ва бошқаларнинг уруғларини тешиклар орасига уяли усулда экиш итузумдош оиласига мансуб экинларни кўчатсиз ўстириш имконини беради.

Технологиянинг қисқача баёни: Ўзбекистонда аёзсиз кунлар даври узун бўлишига қарамай итузумдош экинлар (помидор, қалампир, бақлажон) кўчат экиш йўли билан ўстирилади. Мазкур усулнинг асосий камчиликлари шундан иборатки, биринчидан кўчатларни етиштиришга ҳаракат қилинади, иккинчидан эса кўчатларни пикировка қилиш ва танлаш натижасида ўзак илдизнинг ипсимон учлари узилиши туфайли ўсимликларнинг илдиз тизими бўлади. Ўзбекистоннинг тупроқ иқлим шароитини инобатга олган ҳолда истиқболлироқ бўлган кўчатсиз усулда ўстириш технологияси ишлаб чиқилган.

Технологиянинг моҳияти қуйидагича: пухта тайёрланган далага тасмали усулда фосфорли ўғитлар (аммофос) киритилиб, усти тупроқ билан беркитилади, дала юзасига кенглиги 50 см бўлган полиэтилен пленкадан тайерланган мульча жойлаштирилади. Пленканинг ҳар бир томонидан 10 см лик чеккалари тупроқ остида қолдирилади. Пленка очиқ қисмининг ўқи бўйлаб ҳар 25-30 см оралиқда диаметри 2-2,5 см бўлган тешиклар очилади. Уларга 1,5-2 см чуқурликда уруғ экилади, экиб бўлингандан сўнг суғориш ариқлари кесиб чиқилади. Итузумдош экинларни кўчатсиз етиштириш технологиясининг жорий қилиниши иссиқхоналарни қуриш ва иситишга бўлган эҳтиёжни, кўчатни экишга сарфланадиган қўл меҳнат харажатларини, суғориш учун сувни кўчатли технологияга нисбатан анча қисқартиради. Бунинг натижасида агротехник операциялар сони (3-4 та операцияга) қисқаради, бу дизель ёнилғиси сарфини 51,3 литр/гектарга, механизаторларнинг меҳнат харажатларини 9,2 киши/кунга, ишчиларникини эса 669,8 киши/кунга пасайтиради.

Жойлашган ўрни:Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Таштулабий” агрофирмаси.

Технология қўлланиладиган майдон: 15-20 га.

Аралашиш босқичи: ер деградациялашувининг олдини олиш.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари:

Кўчатларни одатий усулда экишда кўп марталик суғориш ва агротехник тадбирлар туфайли тупроқ зичлашуви рўй беради, сув физикавий хусусиятлари ёмонлашади.

Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари:

Ернинг қоплами яхшиланади, тупроқнинг пўстлоғи зичлашуви юзага келишиниши олди олинади, сув тупроқда сақланиб туради. биомасса ошади.

Фойдаланилаётган ернинг типи

Суғориладиган ҳайдов ерлари

Бир йиллик қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш.

Тежамкорлик чора-тадбирлари

Агрономик чора-тадбирлар:

Ўсимлик/тупроқ қоплами;

Тупроқнинг юзасига ишлов бериш.

Атроф-муҳит 

Табиий муҳит

Ўртача йиллик ёғин миқдори: 250-700 мм ва 750 мм дан ортиқ.

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 100-500 м баландликда.

Ландшафт: текислик қиялиги: 0-2 %, 2-5 %;

Тупроқ унумдорлиги: ўрта;

Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори: 1-3 %

Тупроқнинг табиий дренажланганлиги/ инфильтрация ўрта.

Антропоген муҳит

Ер майдонининг миқдори: 15-20 га.

Ердан фойдаланувчи: фермер хўжалиги.

Ерга мулкчилик: узоқ муддатли ижара.

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: СИУ лар ва суғориш тизими бошқармалари орқали.

Бозорга йўналитирилганлик: аралаш хўжалик (ўзини таъминлаш ва тижорат учун).

  Баҳолаш

 Технологиянинг таъсири

Асосий афзалликлари:

агротехник операциялар сони ва қўл меҳнати харажатлари камаяди;

- ёнилғи-мойлаш материаллари сарфи тежалади;

- иссиқхоналарда кўчатларни етиштириш эҳтиёжи йўқолади.

Асосий камчиликлари:

- катта миқдордаги плёнка эҳтиёж;

- ишлатилган плёнкани утилизация қилиш.


Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари:
 Ташкузиев Маъруф, Агрохимия ва тупроқшунослик илмий-тадқиқот институти.

Манзил: Қамарнисо кўчаси 3, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 71-227 13 99; Моб.: +998 90-997 57 84.

E-mail:  maruf41@rambler.ru
 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ