Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Ғўза қатор ораларига кузги буғдой экиш

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг таърифи: Далаларда пахта хомашёси ҳосилининг тўлиқ йиғиштириб олиниши ниҳоясига етишини кутмай туриб, ўсиб турган ғўза қатор ораларига кузги буғдой тупроққа асосий ишлов бермаган ҳолда экиб чиқилади.

Технологиянинг қисқача баёни: Кузги буғдой етиштиришнинг янги технологиясига эҳтиёж пахта ҳосилининг кеч йиғиб олиниши оқибатида кузги буғдойнинг оптимал муддатларда (20-25 октябрдан кеч қолмаган ҳолда) экиш имкониятининг мавжуд эмаслиги туфайли вужудга келди. Буғдой ғўза қаторлар орасини культивациялаш ва махсус борона билан бороналашни қўллаган ҳолда экиб чиқилади. Технологиянинг кейинги амаллари анъанавий технологиядан ҳеч қанча фарқ қилмайди. Ғўза қатор ораларига буғдой экиш ерни экишга тайёрлашда унга ишлов беришлар сонини минималлаштиради, бу эса табиат учун ҳам, фермер учун ҳам фойдалидир, яъни машинанинг қатор ораларидан ўтишлари сони қисқаради, тупроқнинг зичлашув таҳликаси пасаяди, атмосферага карбонат ангидрид газининг чиқиши камаяди, ЁММга маблағ сарфи ва амортизация харажатлари тежалади. Мавжуд шароитларда махсус сеялка йўқлиги туфайли экиш зичлиги нотекис бўлади. экиш тизими самарали роқ бўлиши учун юқори сифатли сеялка зарур.

Ғўза қатор ораларига экишни такомиллаштириш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш ИТИда КМ-3,6 тупроққа ишлов берувчи мажмуавий агрегат ишлаб чиқилган бўлиб, у бир ўтишда тупроқни юмшатиш, ғўза қатор ораларига экиш, ариқ олиш, ўғит киритиш ва пояларни майдалаш ишларини уйғунлаштирган ҳолда бажаради. Бу ишга жалб қилинган машиналар сонини икки баробарга, ёнилғи ва энергия сарфини 2,35 баробарга қисқартириш, ҳосилдорликни эса 24%га ошириш имконинин беради. Ҳосилдорликнинг ўсиши шу билан изоҳланадики, буғдой қаторнинг пушта қисмида қўпорувчи ускуна билан юмшатилган тупроққа экиладики. бу тупроқда уруғларнинг униб чиқиши ва ривожланиши учун оптимал шароит яратилади. Майдаланган масса дала бўйлаб сочиб ташланади. Бу ҳолат органик деҳқончилик тамойилига мос келади, яъни ўсимлик қолдиқларининг тупроққа қайтарилиши юз беради. 

Жойлашган ўрни: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани.

Технология қўлланиладиган майдон- 300-500 га.

Аралашиш босқичи: ерлар деградациялашувининг олдини олиш.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари: Ўзбекистоннинг пахта экиладиган кўпгина вилоятларида ғўзанинг кеч йиғиштириб олиниши кузги буғдойнинг экилишини кечиктиради, бу эса ўсимликларнинг қишга киришларига йўл қўймайди ва кузги буғдойнинг бўлажак ҳосилдорлигини пасайтириб юборади.

Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари: Тупроқ юзасининг таркибий тузилиши яхшиланади. органик моддалар ортади.

Фойдаланилаётган ер типи

Тежамкорлик чора-тадбирлари

Суғориладиган ҳайдов ерлар

Бир йиллик қишлоқ хўжалик экинлариин етиштириш

Агрономик чора-тадбирлар

Тупроқнинг юзасига ишлов бериш

Атроф-муҳит 

Табиий муҳит

Антропоген муҳит

Ўртача йиллик ёғин миқдори: 200-350 мм.

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 200-400 м. баландликда

Ландшафт-текислик қиялиги: мўътадил даражадан қияликда (0-2 % дан 8-16 % гача).

Тупроқ унумдорлиги: ўрта

Ҳайдов майдонидаги гумус миқдори: 0,5-1,5%. 

Ер майдони миқдори: 30-50 га.

Ердан фойдаланувчи: фермерлар

Ерга мулкчилик ҳуқуқи: узоқ муддатли ижара.

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: СФУлар ва ирригация тармоғи-бошқарма орқали.

Бозорга йўналтирилганлик: давлат буюртмаси

Баҳолаш

Технологиянинг таъсири

Асосий афзалликлари:

Асосий камчиликлари:

- ғўза илдизига кузги буғдойни экишда оптимал муддатларга риоя қилинади;

- ғўзапоянинг майдаланиши ва мульчалаш тупроқда қўшимча органик моддаларнинг ҳосил бўлишини таъминлайди;

- ишлов беришнинг минималлаш-тирилиши буғдой етиштириш харажатларига бўлган эҳтиёжни қисқартиради.

- энг яхши бошқарув назоратининг ва энг юқори даражали ускуналарнинг зарурлиги;

- энг яхши сифатли сеялка зарур;

- ғўзанинг қолдиқлари билан бирга мульчалаш буғдой касалликларининг вужудга келиши муаммоларини келтириб чиқариши мумкин.

 

Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари:  Хамзина Т., «УЗГИП» МЧЖ, тупроқ-мелиоратив асослаш ва суғориш режими бўлимининг бош мутахассиси.

Манзил: Навоий кўчаси 44, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 (90) 994 56 54.

E-mail: tatyana_khamzina@mail.ru 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ