Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Тупроқларнинг эрозияга чидамлилигини ошириш учун эрозияга қарши препаратлардан фойдаланиш

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг таърифи: Тупроқларни ирригацион эрозиядан муҳофаза қилиш технологияси эрозияга қарши препаратдан фойдаланишга асосланган.

Технологиянинг қисқача баёни: Ўзбекистонда ирригацион эрозия 686 минг га ерни қамраб олган, улардан фақат Тошкент вилоятида 138 минг га суғориладиган ер эрозияга қарши тадбирларни талаб қилади.

Ирригацион эрозия таъсирида бўз ерларнинг тупроғида моддаларнинг ўртача йиллик ювилиб кетиш миқдори 100-150т/га ташкил қилган, бунда 0,5-0,8 т/га гумус, 100-150кг/га азот, 75-100 кг/га фосфор йўқотилган. Натижада гумус қувватининг қисқариши, ўсимликлар озуқавий элементларининг йўқотилиши рўй беради. Маҳсулдор намлик заҳираси пасаяди, тупроқнинг сув-физикавий, агрокимёвий ва биологик хусуситялари ёмонлашади. Эрозия оқибатида республикамизда хар йили 200 минг тоннадан зиёд пахта хом-ашёси етиштирилмай қолади.

Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики, К-9 препаратини, хлорелла ва сидератларни қўллаш эрозияга чалинган суғориладиган тупроқларнинг эрозияга қарши чидамлилигини оширишга ва сув- физикавий хоссаларининг яхшиланишига кўмаклашган. Пахта хомашёсининг ҳосили 3-5 ц га ортган. Суғориш эгатларига эрозияга қарши препарат механизациялаштирилган усулда, пахта культиваторига ПХП-1 мосламасини бириктириш йўли билан киритилади.

Ўтказилган тадқиқотлар асосида тупроқнинг ирригацион эрозиясининг олдини олувчи янги агротехник тадбирларни самарали қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Жойлашган ўрни: Тошкент вилояти.

Технология қўлланиладиган майдон:  30 га.

Аралашиш босқичи: ерлар деградациялашувининг олдини олиш.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари: Майда тупроқларнинг минерал ўғитлар, пестицидларнинг сув билан ювилиб кетиши ва ирригацион эрозиянинг биргаликда юз бериши. Жорий фермерлик амалиётида эрозияга қарши тадбирларнинг мавжуд эмаслиги.

Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари: Ирригацион эрозиянинг олди олиниши, ер қопламасининг яхшиланиши, органик моддалар ва озуқавий элементлар миқдорининг ошиши.

Фойдаланилаётган ер типи

Тежамкорлик чора-тадбирлари

Суғориладиган ҳайдов ер. Қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш учун фойдаланиладиган ер Во (Са).

Агрономик чора-тадбирлар:                                 А3: тупроқнинг юзасига ишлов бериш.

Атроф-муҳит 

Табиий муҳит

Ўртача йиллик ёғин миқдори: 250-500 мм.

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан   100-500 м баландликда.

Ландшафт: тоғ олди зонаси.

Қиялиги: қия, тик қия.

Тупроқ унумдорлиги: ўрта.

Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори: 1-3%

Тупроқнинг табиий дренажланганлиги/ инфильтрация: ўрта

Антропоген муҳит

Ер майдонининг миқдори: 30 га.

Ердан фойдаланувчи: фермер хўжалиги.

Ерга эгалик ҳуқуқи: давлатга тегишли, узоқ муддатли ижара .

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ва суғориш тизимлари бошқармаси орқали.

Бозорга йўналтирилганлиги: аралаш ҳўжалик (давлат ва тижорат).

Баҳолаш 

Технологиянинг таъсири

Асосий афзалликлари:

- ирригацион эрозиянинг бартараф этилиши;

- тупроқнинг сув–физикавий хоссалари (зичлиги, сувнинг кириб бориши)нинг   яхшиланиши;

- қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигининг ўсиш.

 

Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари: Ташкузиев Маъруф, Агрохимия ва тупроқшунослик илмий-тадқиқот институти.

Манзил: Қамарнисо кўчаси 3, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 71-227 13 99; Моб.: +998 90-997 57 84.

E-mail:  maruf41@rambler.ru 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ