Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Ғўзани перфорацияланган полиэтилен пленка билан экранлаштирилган эгатлар бўйлаб суғориш

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг тавсифи:

Ғўзани перфорацияланган полиэтилен пленка билан экранлаштирилган эгатлар бўйлаб суғориш сувнинг буғланишидаги йўқотишларни, минерал ўғитлардан азотнинг газсимон йўқотишларини аҳамиятли даражада қисқартиради ва бегона ўтларнинг ривожланишини тўхтатади.

Технологиянинг қисқача баёни:

Ғўза шоналаш даврида қатор ораларининг кенглигига мос ҳолда плёнка ётқизгич(пленкоукладчик) қатор ораларига қалинлиги 10-12 мкм бўлган қора полиэтилен пленка тўшаб чиқади. Пленканинг ўқи бўйлаб уни ётқизиш ва четларига тупроқ бостириш билан бир вақтда ҳар 1 м оралиқда диаметри 6-7 мм бўлган сув чиқарувчи тешиклар тешилади.

Бундай пленкани “Жиззахпластмасса” МЧЖ ишлаб чиқаради. Тажрибавий партияда 10 та плёнка ётқизгич ускуна мавжуд. Улар “Чирчиққишлоқмаш” заводида тайёрланган. Эгатларнинг экранлаштирилиши намнинг буғланишини 30-40% га ва минерал ўғитлардан азотнинг газсимон йўқотишларини 10-15 % га қисқартиради. Қора пленка тагида бегона ўтлар ривожланмайди, шу боисдан қатор ораларига ишлов беришга ҳожат қолмайди. Бу ҳолат ёқилғи сарфини 20-30 % га қисқартиради ва атмосферага иссиқхона газларининг чиқарилишини камайтиради. Ҳайдов тракторининг қатор ораларидан ўтишлари сонининг қисқариш тупроқни зичлашишдан асрайди ва оптимал сув–физикавий хоссаларини сақлайди, тупроқнинг углеродни йўқотишини пасайтиради.

 Жойлашган ўрни: Ўзбекистон Республикасининг маъмурий вилоятлари.  

Технология қўлланиладиган майдон:  2013 йилда 50 га, 2014 йилда 45 минг га.

Аралашиш босқичи: ерлар деградациялашувининг олдини олиш.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари: Ирригацион эрозия, суғориладиган ерларнинг иккиламчи шўрланиши, унумдорликнинг пасайиши.

Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари: Сув буғланишининг ва азотнинг газсимон йўқотишларининг қисқариши, иссиқхона газларининг миқдорининг ва тупроқдан углерод ажралиб чиқишининг камайиши.

Фойдаланилаётган ер типи

Суғориладиган ҳайдов ер

Пахта етиштириш  Во(Са).

Тежамкорлик чора-тадбирлари

Агрономик чора-тадбирлар: А1: ўсимлик/ тупроқ қопламаси

 Атроф-муҳит 

Табиий муҳит

Ўртача йиллик ёғин миқдори: 200-420 мм

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 300-400 м баландликда.

Ландшафттекислик.

Қиялиги: 0-2%(10)

Тупроқнинг унумдорлиги: паст, ўрта.

Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори: 0,8-1,5%

Тупроқнинг дренажланганлиги/ инфильтрацияси: ўрта

Антропоген муҳит

Ер майдонининг миқдори: 40-50 минг га.

Ердан фойдаланувчи: фермер хўжаликлари.

Ерга эгалик ҳуқуқи: узоқ муддатли ижара .

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ва суғориш тизимлари бошқармаси орқали.

Бозорга йўналтирилганлиги: аралаш ҳўжалик (давлат ва тижорат).

Баҳолаш 

Технологиянинг таъсири

Асосий афзалликлари:

-         суғориш учун сувнинг 30-40% га тежалиши;

-         ирригацион эрозиянинг олди олиниши;

-         тупроқнинг сув-физикавий хоссаларининг яхшиланиши;

-         тупроқ пўстлоғи ҳосил бўлиши/ зичлашувининг 50-70 % га қисқариши;

-         ҳосилдорликнинг 10-20%га ва фермер хўжалик даромадларининг 15-20% га ошиши;

-         харажатларнинг 5-10% га қисқариши;

-         иш юкламасининг 15-20%га қисқариши;

-         тупроқ намлигининг 10-15% га ортиши

-         тупроқнинг углеродни йўқотиши 15-20% га пасайиши.

Асосий камчиликлари:

-         полимер пленкага катта харажат сарфи;

-         пленкани даладан йиғиштириб олиш жараёни механизациялаштирилмаганлиги;

-         фойдаланилган пленкани утилизация қилиш зарурати;

-         тупроқнинг пленка билан ёпилишининг атмосфера билан газ алмашинуви бузилиши туфайли тупроқ унумдорлигига узоқ муддатли таъсири ўрганилмаганлиги.

 

Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари: Ташкузиев Маъруф, Агрохимия ва тупроқшунослик илмий-тадқиқот институти.

Манзил: Қамарнисо кўчаси 3, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 71-227 13 99; Моб.: +998 90-997 57 84.

E-mail:  maruf41@rambler.ru  

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ