Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Эгатлар бўйлаб кўп қаватли (кўп ярусли) суғориш

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг таърифи:

Ярусли суғориш юқорида жойлашган суғориш участкаларидан оқиб чиқадиган сув билан пастда жойлашган участкаларни кетма-кет суғориш имконини беради, шунда оҳирги ярусдаги эгатлардан чиққан сувгина даладан ташқарига чиқиб кетади.

Ирригацион эрозияни пасайтириш учун эгатлар тугайдиган жойларга эгат узунлигининг 0,15 қисмига тенг участкаларда 1  погонли  метрга 0,1 кг ҳисобида похол  киритиш тавсия этилади. Похол сув оқимининг ҳаракатини  секинлаштиради, даладан сувнинг чиқиб кетишини ва озуқавий  элементларнинг оқиб кетишини аҳамиятли даражада қисқартиради, суғоришдан сўнгги намни сақлаб туради. Натижада эгат бўйлаб тупроқ бир текис намланади ва ғўза бир текисда етилади. Похолни пахта даласига трактор тележкаларидан ғўза шоналашининг бошларида киритиш мумкин.

Мазкур технологиянинг қўлланилиши ирригацион эрозияни меъёригача (2,5 г / га дан кўп бўлмаган ҳолгача) пасайтириш, суғориладиган сувни 15-20% га тежаш, пахтанинг ҳосилдорлигини 5-10% га ошириш имконини беради. 

Жойлашув ўрни: Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани.

Қўлланилган майдон: 10 га.

Аралашиш босқичи: ерлар деградациялашувининг олдини олиш/камайтириш.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари: Мавжуд шарт-шароитларда суғориш учун далага жўнатилган сувнинг каттагина қисмидан национал фойдланилади, “брутто” меъёрлари қишлоқ хўжалик экинларининг сувни истеъмол қилиш меъёрларидан аҳамиятли даражага ортиб кетади, кўп жойда сувнинг суғориладиган даладан ташқарига оқиб кетиши ва илдиз зонасидан ташқарига инфильтрацияланиши туфайли катта йўқотишлар қайд этилади.

Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари: Суғориш жараёнида ер юзасидан чиқиб кетадиган сувларнинг тутиб қолиниши, дала майдонларининг оптимал намланишини таъминлашни ошириш.

Фойдаланилаётган ер типи  

  Тежамкорлик чора-тадбирлари

Суғориладиган ҳайдов ер. Бир йиллик экинларни етиштириш –Во (Са)

   Агрономик ва ирригацион чора-тадбирлар

Атроф-муҳит 

Табиий муҳит

Ўртача йиллик ёғин миқдори: 200-420 мм.

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 300-400 м баландликда.

Ландшафт: тоғ олди ерлар, тексликлар.

Қиялиги: 2% (10).

Тупроқ унумдорлиги: бонитет бўйича 40 дан 90 баллгача.

Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори: 0,8-1,5 %

Тупроқнинг табиий дренажланганлиги/инфильтрацияси: ўрта.

Антропоген муҳит

Ер майдонининг миқдори: 30-50 га.

Ердан фойдаланувчи: фермер хўжалиги.

Ерга мулкчилик ҳуқуқи: узоқ муддатли ижара.

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ва суғориш тизимлари бошқармаси орқали.

Бозорга йўналтирилганлик: аралаш хўжалик (давлат ва тижорат).

Баҳолаш

Технологиянинг таъсири

 Асосий афзалликлари:

-         сувнинг тежалиши натижасида қўшимча капитал харажатларнинг талаб қилинмаслиги;

-         суғоришда сувдан унумсиз йўқотишларнинг қисқариши;

-         суғориш учун фойдаланиладиган сувнинг 15-20 %га тежалиши;

-         йирик хўжаликлар контурида сувдан фойдаланиш коэффициентининг бирга қадар ўсиши.

 

Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари: Хамзина Т., «УЗГИП» МЧЖ, тупроқ-мелиоратив асослаш ва суғориш режими бўлимининг бош мутахассиси.

Манзил: Навоий кўчаси 44, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 (90) 994 56 54.

E-mail: tatyana_khamzina@mail.ru

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ