Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Қизилқум чўлларида суғорма деҳқончиликни ташкил этиш учун минераллаштирилган артезиан сувлардан фойдаланиш

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг таърифи:

Қизилқум чўлларида артезиан қудуғидан ўзи оқиб чиқадиган минераллашган сув билан суғориш асосида ем-хашак ва озиқ-овқат экинларини етиштириш.

Технологиянинг қисқача баёни:

Ўзбекистонда яйловли чорвачилик Қизилқум чўлининг аксарият маҳсулдорлиги паст бўлган яйловларига асосланган. Бу ерларда ем-хашак тақчиллиги баҳорда 20% ни ташкил қилади, қишда эса 35-40% га етади. Маҳаллий аҳоли даромадларни ошириш мақсадида яйловларнинг майдони ва ҳолатини инобатга олмаган ҳолда молларнинг бош сонини кўпайтиради. Бу яйловларга бўлган меъёрий юкламалар ортиб кетишига олиб келади ва биохилма-хилликка таҳдид солади. Шу боисдан ем-хашак ишлаб чиқариш ва суғуртавий заҳираларни яратиш долзарб вазифа ҳисобланади.

Қизилқум чўлларида ем-хашак ишлаб чиқариш мавжуд артезиан қудуқлари негизида ташкил этилган. Сувнинг минераллашуви (Ес = 5,6-8,3 d s/м)ни ҳисобга олган ҳолда суғорма деҳқончилик механик таркиби бўйича енгил саҳро тупроқларида галофитларбилан алмашлаб эккан ҳолдагина мумкин бўлади, бу галофитлар тупроқдан 40 % гача тузларни чиқариб ташлайди. Агротехника  ва суғориш суғорма деҳқончиликда қўлланиладигани каби амалга оширилади.

Ем-хашак экинларининг қуйидаги турлари синовдан ўтказилган: «Мовлоно», кузги арпаси, «Киргизская» , жавдари, “Праг серебристый” навли тритикале, африканинг »Аip-13150» тариғи, «Крошка» буғдойи; «Оқ жўхори» ва «Веничное» навлари, судан ўти, «Тошкентская» , «Д-1», «Д-2», «Еurеca» бедалари, қизилмия (солодка голая) ва озуқавий голофит - кохия веничная.

Ушбу технология ҳар бир гектардан 3-5 тонна пахол ва 1,5-2,0 тонна кузги буғдой донини , 48-78 тонна маккажўхори, сорго, тариқ силос массаси, 144 -150 ц/га беда пичани, 23 т/га солодканинг ер усти фитомассасининг пичани; 5,0-10,0 тонна/га галофит пичанини олиш имконини беради. Қизилқумда минераллашган артезиан сувларига асосланган суғорма деҳқончиликдан олинган соф даромад 1,5 млн. сўм/га ни ташкил қилади. Салоҳиятли жорий этиш майдони 25 минг гектарга тенг бўлиши мумкин.

Жойлашув ўрни: Навоий вилояти, Конимех тумани.

Технология қўлланиладиган майдон: 30 га.

Аралашиш босқичи: ерлар деградациялашувининг олдини олиш/камайтириш.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари: Саҳро экотизмларининг заифлиги, бу табиий иқлим омиллари билан шартланган бўлиб, яйловлардан норационал фойдаланиш, яйловоборотининг мавжуд эмаслиги, йўл қўйилиши мумкин бўлган юкламанинг ортиб кетиши ва ҳаддан ташқари боқиш натижасида кучайганлиги ерлар деградациялашувининг сабаби ҳисобланади.

Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари: Тупроқнинг сиртқи қатламининг сақлаб қолиниши, ўсимлик қопламасининг тикланиши, биохилма-хилликнинг, тупроқдаги озуқавий элементлар ва органик моддаларнинг кўпайиши.

Фойдаланилаётган ер типи: Яйлов ерлар. Экстенсив яйлов ер- Пэ (Ge).

Тежамкорлик чора-тадбирлари: 

Агрономик  чора-тадбирлар :

А1: Ўсимлик/ тупроқ қопламаси

А3: тупроқнинг юзасига ишлов бериш 

Бошқарув чоралари:

У1: Ердан фойдаланиш турини ўзгартириш

У2: Бошқаришни/интенсивлик даражасини ўзгартириш.

Атроф-муҳит 

Табиий муҳит

Антропоген муҳит 

Ўртача йиллик ёғин миқдори:  200 мм.

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 100-500       м баландликда.

Ландшафт: тексликлар.

Қиялигиясси (0-2%).

Тупроқ унумдорлиги- паст.

Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори: 1%.

Тупроқнинг табиий дренажланганлиги/инфильтрацияси: яхши.

Ер майдонининг миқдори: 100-5000 га.

Ердан фойдаланувчилар: ширкат ва  фермер хўжаликлари.

Ерга мулкчилик ҳуқуқи: давлат мулки, узоқ муддатли ижара.

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: сувдан фойдаланувчилар уюшмаси .

Бозорга йўналтирилганлик: аралаш хўжалик (ўз-ўзини таъминлаш ва тижорат).

Баҳолаш

 Технологиянинг таъсири

Асосий афзалликлари:

-         жорий этиш учун маҳсус маблағ талаб қилинмайди;

-         тез орада юқори даромад олиниши: ҳар бир гектардан 1,5 млн. сўмгача соф даромад олинган.

-         мавжуд маҳаллий ресурслар ва материаллардан фойдаланилади;

-         суғориш учун кафолатланган сув манбаининг мавжудлигини таъминлайди;

-         иш жойларининг яратилиши, бандликнинг ошиши ва ишлаб чиқаришнинг ўсиши.

Асосий камчиликлари:

Анъанавий равишда қорамолчилик билан шуғулланувчи маҳаллий аҳолида техниканинг, деҳқончилик бўйича тажриба ва маданиятнинг мавжуд эмаслиги.

 

Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари: Хамзина Т., «УЗГИП» МЧЖ, тупроқ-мелиоратив асослаш ва суғориш режими бўлимининг бош мутахассиси.

Манзил: Навоий кўчаси 44, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 (90) 994 56 54.

E-mail: tatyana_khamzina@mail.ru

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ