Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Агромелиоратив паспорти ишлаб чиқиш – ердан фойдаланувчиларнинг билимларини ошириш шаклларидан биридир

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Ёндашувнинг таърифи:

Фермер даласининг тупроқ мелиоратив ва иқлим шароити, рельефи, озуқавий элементлари, шўрланиш даражаси ва бошқалар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи агромелиоратив паспорти самарали қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш бўйича қарорлар қабул қилиш учун кўргазмали восита ҳисобланади.

Ёндашувнинг қисқача таърифи:

Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги ислоҳотлари кўплаб майда фермер хўжалигининг ташкил этилишига кўмаклашган. Турли касб вакиллари, кўп ҳолларда эса қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган кишилар ернинг эгаларига айландилар. Фермерларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигининг пасайишига олиб келган хатоликлари айнан шу ҳолат билан изоҳланади.

Ердан фойдаланувчиларларнинг билимларини ошириш шаклларидан бири дала (хўжалик)нинг агромелиоратив паспорти (ДАМП)ни ишлаб чиқишдир. ДАМП агрономик ахборотларнинг умумлашмаси бўлиб, муайян участкаларнинг асосий агрономик хужжатларини шунингдек деҳқончилик ва ўсимликчиликда зарур бўлган айрим маълумотлар, меъёрий материаллар ва тавсияларни ўз ичига олади. таркибига ва бошқалар. ДАМП 18 саҳифадан ташкил топган, уларда қуйидаги асосий маълумотлар мавжуд:- даланинг майдонли баҳоси (брутто,нетто,фойдаланилмайдиган ерлар, йўллар, КДС, суғориш тармоғи банд қилган майдонлар);

- экинларнинг таркиби ва маҳсулдорлик даражалари;

-тупроқнинг асосий агрономик тавсифлари;

-ҳудуднинг ўртача кўп йиллик иқлим маълумотлари;

-топография (дала географиясининг текслик ва фазовий тасвири);

- тупроқнинг гумус, азот,фосфор, калий билан таъминланганлиги бўйича картограммаси;

- шўрланганлиги ва чегаралар бўйича метрли қатламнинг механик таркиби ва бошқалар.

   Ахборотларнинг аксарият қисми график тасврларида кўрсатилган бўлиб, бу даланинг ўзига хос хусусиятларини яққол (кўргазмали) акс эттиради. Картограммалар ювиш, режалаштириш (планировка), ўғитларни табақалаштирган ҳолда киритиш талаб қилинадиган алоҳида участкаларни кўриш имконини беради. Ҳар йили янги маълумотларнинг киритилиши ДАМПнинг хизматини 10 йилгача узайтиради. Мазкур паспорт фермерга технологик ишларни бажаришда тўғри қарор қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг динамикасини объектив таҳлил қилиш ва деҳқончилик маданиятини такомиллаштиришга кўмаклашади.

Даланинг агромелиоратив паспортидан парчалар:

Даланинг асосий тавсифлари:

Тупроқ тури - оч тусли бўз ер ;

Механик таркиби – ўрта соғ тупроқ;

Қиялиги -0,003;

Ерости сувлари даражаси- 2,8 м (қиш) 1,9 м (ёз);

Суғориш бошланган вақт - 1967 йил;

Ижара муддати - 2000 йилдан  бери.

Жойлашув ўрни: Сирдарё, Тошкент ва Жиззах вилоятлари.

Ёндашув қўлланган майдон: 23000 га.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари: Маслаҳат хизматлари савиясининг пастлиги, кўпчилик ердан фойдаланувчиларда билимларнинг етишмаслиги, жорий қишлоқ хўжалиги вазияти муайян табиий, тупроқ-мелиоратив шароитида ишлаб чиқришни юритишнинг замонавий технологиялари ва услублари ҳақида маълумотлар олишнинг қийинлиги тупроқ унумдорлигининг пасайишига ва деградиациялашув жараёнларининг ривожланишига сабаб бўлади.

Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари: Ердан фойдаланувчиларнинг билимларини ошириш, фермерларга  технологик ишларни бажаришда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг динамикасини объектив таҳлил қилиш ва деҳқончилик маданиятини такомиллаштиришда ёрдам кўрсатиш.

Баҳолаш

Ёндашувнинг  таъсири

 Асосий афзалликлари:

-   даланинг тупроғи ҳақидаги асосий маълумотлар ва фермер риоя қилиши керак бўлган тадбирлар бўйича тавсиялар мавжуд;

-   дала тавсифларининг фазовий тасври маблағ, техника ва меҳнатни тежаш бўйича тавсияларни табақалаштирилган ҳолда қўллаш имконини беради;

-  илмий асосланган тавсиялардан фойдаланиш ҳисобидан ер маҳсулодорлигининг оширилиши;

- ердан фойдаланувчиларга ўзининг салоҳиятини ошириш ва деҳқончилик маданиятини  такомиллаштириш имконини беради.

Асосий камчиликлари:

-   хар йили тупроқдаги туз миқдорини текшириш ва даврий равишда унумдорлик бонитетини аниқлаштиришдан  фарқли равишда далаларни синчиклаб тадқиқ этиш қўшимча молиявий харажатларни талаб қилади. 

 

Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари: Хамзина Т., «УЗГИП» МЧЖ, тупроқ-мелиоратив асослаш ва суғориш режими бўлимининг бош мутахассиси.

Манзил: Навоий кўчаси 44, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 (90) 994 56 54.

E-mail: tatyana_khamzina@mail.ru

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ