Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Ерларни лакрица етиштириш йўли билан мелиорациялаш

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг таърифи:

Лакрица( Glycyrrhiza glabra L.) -  муҳитни юқори даражада оптималлаштириш хусусиятига эгадир, у тупроқни органик моддалар билан бойитиб, тупроқнинг физик, кимёвий хоссалари ва биологик фаоллигини яхшилаш орқали  деградациялашган шўр ерларнинг унумдорлигини барқарор такрор ишлаб чиқариш учун асос яратади.

Технологияни қисқача баёни:

Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 49% қисми шўрланган ва алмашлаб экишдан чиқарилган анчагина участкалар деградациялашган.  Ҳозирги вақтда шўрланган ерларни туздан тозалаш амалиёти катта харажатларни ва суғориш учун сувни талаб қилади ҳамда тупроқнинг хоссаларини пасайтиради. Лакрица етиштириш йўли билан унумдорликни тиклашнинг биологик усули хозирда қўлланилаётган амалиётга  муқобил бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Лакрица агрономик жихатдан қимматли сувга чидамли агрегатлар миқдорини 70-80%га оширади, тупроқнинг ҳажм массасини  оптимал зичлик (1,3-1,4 г/см3) миқдоригача пасайтиради. Илдизи 3,5-4 м чуқурликгача кириб борган ҳолда катта миқдордаги шўрланган  ерости сувларнини сарф қилиб, уларнинг даражасини пасайтиради ва ерларни шўрини кичикроқ миқдоргача камайтиришга кўмаклашади. Гумус миқдори 0,7%дан 1,5-1,64%гача (ўсимликнинг ёшига боғлиқ равишда) ошади, ҳамда тупроқни азот (баргларда), фосфор (пояларда) ва калийнинг (уруғларда) тўпланиши ҳисобига тупроқни озуқа элементлари билан бойитади. Лакрица бошқа экинларни етиштириш  норентабел бўлган, деградациялашган ёки унумдорлиги паст    ерларда вегетатив усулда (илдизи билан) экилади. Ўсимликни парвариш қилиш жуда  кам харажатни (ўғит, культивация, суғориш харажатлари) талаб қилади. Лакрица  бегона ўтлар,  жумладан қамиш билан рақобатда ғолиб бўлади. Бир жойда 10 йилдан ортиқ ўсади. Ротация тугагандан сўнг, илдизини олиб ташлаб, далани бошқа экин учун тайёрланади. Илдизлари чуқур жойлашганлиги сабабли баққуват илдизларини йиғиб олиш қийинчилик туғдиради. Мелиоратив мақсадларда лакрица етиштириш натижасида  ер устки қисмининг сотишдан қўшимча фойда олиш ҳам мумкин, чунки улар шифобахшлик  хусусиятига, ҳайвонлар учун қимматли  озуқавий  хоссаларга эга. Яхши парвариш қилинганда  учунчи йилдаёқ илдизларини йиғиб олиш  мумкин, бунда ҳосил 10 т/га ни ташкил қилади.  1 гектардан  олинадиган фойда 11 млн. сўмга яқин бўлади.

Жойлашув ўрни: Сирдарё вилояти Ғалаба фермер хўжалиги.

Технология қўлланган майдон: 100 га.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари: Ер деградациялашувининг бош сабаблари: тупроқ шўрланиши ва ботқоқланиши, органик моддаларни йўқолиши, зичлашуви, эскирган агротехнологиялар ва суғориш услубларини қўллаш туфайли тупроқ таркибининг бузилиши ва бошқалардир.

Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари: Тупроқнинг ҳажм массасини камайтириш, ерларнинг тузини ювиш, ерости сувлари даражасини пасайтириш, гумус ва озуқавий элементлар миқдорини ошириш тупроқнинг таркибини ва биологик фаоллигини яхшилаш.

Фойдаланилаётган ер типи

 Суғориладиган ҳайдов ер. Кўп йиллик (ноўрмон)экинларни етиштириш- Вм (Ср).

Тежамкорлик чора-тадбирлари

Вегетатив чоралар:

В2: Ўт ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар.

Атроф-муҳит

Табиий муҳит

Ўртача йиллик ёғин миқдори: 200-400    мм.

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 100-350 м баландликда.

Ландшафт: текслик.

Қиялиги: заиф-1-5%.

Тупроқ унумдорлиги: паст ва жуда паст.

Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори: 1% кам.

Тупроқнинг табиий дренажланганлиги/ инфильтрацияси: ўрта.

Антропоген муҳит

Ердан фойдаланувчилар:  фермер ва деҳқон хўжаликлари.

Ерга мулкчилик ҳуқуқи: ижара (фермерлар); хусусий мулкчилик (деҳқон хўжаликлари).

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ва суғориш тизимларининг давлат бошқармалари орқали.

Бозорга йўналтирилганлик: ўз-ўзини таъминлаш, эркин бозор.

Баҳолаш

 Технологиянинг таъсири

Асосий афзалликлари:

-         деградациялашган ерлар унумдорлигининг тикланиши;

-         экологик фойда;

-         юқори даражада қопланиши; жаҳон бозорида талабнинг мавжудлиги;

-         қимматли тиббий хусусиятлари;

-         саноатнинг турли тармоқларида кўп мақсадли фойдаланиш;

-         чорвачилик ва асаларичиликда фойдаланиш учун салоҳиятнинг мавжудлиги.

Асосий камчиликлари:

-         илдизларнинг чуқур ўсиши ва экинзорларнинг ифлосланиши оқибатида лакрицанинг ротацияси тугугандан сўнг тупроқни бошқа экинга тайёрлаш қийинчиликлари.

 

Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари: Хамзина Т., «УЗГИП» МЧЖ, тупроқ-мелиоратив асослаш ва суғориш режими бўлимининг бош мутахассиси.

Манзил: Навоий кўчаси 44, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 (90) 994 56 54.

E-mail:  tatyana_khamzina@mail.ru

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ