Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси
Технологиянинг таърифи:
Ушбу технология суғориладиган ерларнинг унумдорлигини оширишга йўналтирилган техник, агрономик ва институтционал тадбирлар мажмуини ўз ичига олади.
Технологиянинг қисқача баёни:
Тупроқларни интеграциялашган усулда бошқариш технологияси тадбирлари мажмуига қатъий риоя қилишга асосланган:
1) Техник тадбирлар:
- тупроқни 60-70 см чуқурликда юмшатиш;
- ернинг планировкасини яхшилаш;
- эҳтиёжга кўра дренаж (таъмирлаш, тозалаш)ни кучайтириш.
2) Мелиоратив тадбирлар:
- илдиз зонасини туздан тозалаш;
- вегетация даврида суғоришни ювиш билан қўшиб олиб бориш.
3) Агротехник тадбирлар:
- ўсимликларни мувозанатлаштирган ҳолда озиқлантириш (экин тури ва унумдорлик даражасига мувофиқ ҳолда 10т/га гўнг ва минерал ўғитларни киритиш).
- экинларни алмашиш кетма-кетлиги: ғўза (апрель-октябр) –кузги буғдой (октябр-июнь)- дуккакли экинлар (июль-октябрь)- сидератучун ўтлар(октябрь-март);
- ҳосил йиғиб олингандан сўнг тупроқни ўсимлик қолдиқлари билан бойитиш;
- экинларни парваришлаш (қатор ораларига ўз вақтида ишлов бериш, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик усуллари).
4) Институтционал (муассасавий) тадбирлар:
- ФАОнинг ФДМларида фермерларнинг билимларини ошириш.
Кўргазмали участкада маржинал даромад ғўза учун 400-600 АҚШ доллари /га ни, буғдой учун 240-295 АҚШ доллари/га ни ташкил қилгани ҳолда қўшни фермер хўжаликларининг кўрсаткичларидан 2,5 баробар юқори бўлган. Интеграциялашган бошқариш технологияси тупроқ унумдорлигини ошириш имконини бериши туфайли фермерлар уни ортиқча моддий харажатсиз қўллашлари мумкин.
Жойлашув ўрни: Сирдарё ва Қашқадарй вилоятлари, Жанубий Қорақалпоғистон.
Технология қўлланган майдон: 30 га ва 54,35 га.
Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари:
Жойларда ер агротехникаси ва ишлов бериш усулига риоя қимаслик тупроқ таркибининг бузилишига, унинг зичлашувига, ҳаво- алмашинувининг ва намлик кучайишининг ёмонлашувига олиб келди. Сўнгги ўн йилликларда унумдорлик бонитети 4-5 баллга пасайган.
Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари:
Шўрланиш даражасининг пасайиши, тупроқнинг сув-физикавий хоссаларининг, таркибининг ва биологик фаоллигининг яхшиланиши.
Фойдаланилаётган ер тури
Суғориладиган ҳайдов ер. Бир йиллик қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш - Во (Са).
Тежамкорлик чоралари
Вегетатив чоралар:
А2: Органик моддалар /тупроқ унумдорлиги;
А3: Тупроқнинг юзасига ишлов бериш;
А4: Ҳайдаладиган қатламнинг тагидаги қаватга ишлов бериш.
Атроф муҳит
Табиий муҳит
Ўртача йиллик ёғин миқдори: 200 -400 мм.
Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 100-350 м баландликда.
Ландшафт: текслик.
Қиялиги: ясси (0-2%), қия (2-5%).
Тупроқ унумдорлиги: паст.
Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори: 1% дан кам.
Тупроқнинг табиий дренажланганлиги/инфильтрацияси: заиф.
Антропоген муҳит
Ер майдонининг миқдори: 30-55 га.
Ердан фойдаланувчилар: фермер ва деҳқон хўжаликлари.
Ерга мулкчилик ҳуқуқи: ижара (фермерлар); хусусий мулкчилик (деҳқон хўжаликлари).
Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ва суғориш тизимларининг давлат бошқармалари орқали.
Бозорга йўналтирилганлик: ўз-ўзини таъминлаш, эркин бозор.
Баҳолаш
Технологиянинг таъсири
Асосий афзалликлари:
- Ер унумдорлигини оширишнинг кам харажатли, паст таҳликали усули;
- фермерлар фойдаланиши учун қулай, чунки илгари ҳам қўлланган, ҳозирги вақтда ҳам ишлатилаётган тадбирлар мажмуасини ўз ичига олади;
- «Фермер-фермерга» тамойили бўйича тажриба алмашиниш имконияти;
- бошқа ҳудудларда бироз мослаштирган ҳолда қўллаш имконияти.
Асосий камчиликлари:
- Амалиёт деҳқончиликнинг тупроқни муҳофаза қилиш тамойилларига тўлиқ жавоб беролмайди;
- қишлоқ хўжалик техникаси, воситалари ва ускуналари (чуқур юмшатиш, планировка қилиш механизмлари)нинг етишмаслиги технологияни кенг қўлланишини чеклаб қўяди.
Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари: Хамзина Т., «УЗГИП» МЧЖ, тупроқ-мелиоратив асослаш ва суғориш режими бўлимининг бош мутахассиси.
Манзил: Навоий кўчаси 44, Тошкент, Ўзбекистон.
Тeл.: +998 (90) 994 56 54.
E-mail: tatyana_khamzina@mail.ru
Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ