Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Шўрланган деградацияланган ерларни тиклаш мақсадида индигофера экинини етиштириш

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг таърифи:

Индигофера( Indigofеra    tinctoria ) экини деградациялашган шўр ерларни  тиклашга кўмаклашади ва жаҳон бозорида катта талабга  эга бўлган табиий бўёқни синтезлайди.

Технологиянинг қисқача баёни:

Юқори даражада шўрланганлиги туфайли фойдаланилмаётган, деградациялашган (маргинал) ерларни тиклаш усулларидан бири муқобил экинларни етиштиришдир. ЦЕФ/ЮНЕСКО- Бонн Германия/ УргДУ Ўзбекистон лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бўёқли индигофера (  Indigofеra    tinctoria) номли дуккакли ўсимлигини шўрланган деградацияланган ерларда тўла муваффақиятли билан етиштириш мумкин экан. Ушбу ўсимлик кўплаб фойдали хусусиятларга эга: (а) илдизларида жойлашган тугунакли бактериялар туфайли ҳаводан эркин азотни тўплаб, у билан тупроқни бойитади; (в) яшил ўғит вазифасини ўтайди ва алмашлаб экишда яхши самара беради; (б) шўрланган деградацияланган ерларда яхши ўсади; (г) ер устидаги қисми табиий бўёқ ҳисобланмиш индигони синтезлайди; (д) айрим турларини ҳайвон бемалол истеъмол қилиши мумкин.

ЦЕФ/ЮНЕСКО/УргДУ лойиҳаси доирасида индигоферанинг “Феруз-1” номли (Муаллиф А.Эргашев ва бошқалар) янги нави яратилган бўлиб, Хоразм, Сирдарё, Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистоннинг далаларида экологик синовлардан ўтган ва ишончли натижалар берган. Қорақалпоғистон шароитида яшил масса ҳосили 35 тонна/гани ташкил қилиб, ундан 110 кг га  яқин индиго табиий бўёқ пастасини экстракциялаш мумкин. Европа бозорларида 1 кг индиго кукуни 200-240 еврого баҳоланади. Яъни маҳсулдорлиги паст бўлган ерларнинг ҳар гектаридан фермер 20 000 евро ёки 30 минг АҚШ доллари миқдорида фойда олиши мумкин. Ушбу экини етиштириш нафлироқ бўлгани сабабли фермерлар тупроқнинг хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида фойдаси камроқ бўлган экинларни индиго билан алмаштиришлари мумкин. Биомассадан бўёқ модда экстракциялангандан сўнг  ҳосил бўлган ўсимлик қолдиқлари далаларда азотга бой бўлган “яшил ўғит” сифатида ёки ҳайвонлар учун ем сифатида қўлланиши мумкин.

Жойлашув ўрни: Қорақалпоғистон Республикаси.

Технология қўлланиладиган майдон: 30-55 га.

Аралашиш босқичи: ерлар деградациялашувининг юмшатиш/камайтириш.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари:

Табиий шарт-шароитлар ҳамда ер ва сувларни нотўғри бошқариш тупроқларнинг иккиламчи шўрланишига ва ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқарилишига сабаб бўлган. Шўрланган маргинал ерларни умумқабул қилинган ювиш усуллари билан тиклаш мураккаб бўлиб, кўп харажат талаб қилади.

Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари:

Ер қопламининг яхшиланиши, органик моддалар ва озуқавий элементларнинг ошиши, тупроқ унумдорлигининг тикланиши.

Фойдаланилаётган ер тури

Тежамкорлик чоралари

Суғориладиган ҳайдов ер. Бир йиллик қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш – Во (Са).

Вегетатив чоралар : В2: Ўт ва кўп йиллик ўтли ўсимликлар. 

Атроф муҳит

Табиий муҳит

 Ўртача йиллик ёғин миқдори:  200 - 400мм.

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 100-350 м баландликда.

Ландшафт: тексликлар.

Қиялиги:  ясси (0-2%), қия (2-5%).

Тупроқ унумдорлиги:  паст.

Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори: 1% дан кам.

Тупроқнинг табиий дренажланганлиги/инфильтрацияси: заиф.

Антропоген муҳит

Ер майдонининг миқдори: 30-55 га.

Ердан фойдаланувчилар:  фермер ва деҳқон хўжаликлари

Ерга мулкчилик ҳуқуқи: ижара (фермерлар); хусусий мулкчилик (деҳқон хўжаликлари).

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ва суғориш тизимларининг давлат бошқармалари орқали.

Бозорга йўналтирилганлик: ўз-ўзини таъминлаш, эркин бозор.

Баҳолаш

Технологиянинг таъсири

 Асосий афзалликлари:

-         катта маблағ сарфламаган ҳолда маргинал ерларнинг тикланиши;

-         бўёқни сотиш ҳисобидан катта даромад олинишии;

-         алмашалаб экишсиз тупроқни яхшилаш имконияти.

Асосий камчиликлари:

-         экин ва уни етиштириш тажрибаси ҳақида маълумотга эга бўлмаслик;

-        уруғлик манбаи ва сотиш бозорлари тўғрисида ахборотларнинг мавжуд эмаслиги.

 

Ҳамкорнинг  алоқа учун маълумотлари: Хамзина Т., «УЗГИП» МЧЖ, тупроқ-мелиоратив асослаш ва суғориш режими бўлимининг бош мутахассиси.

Манзил: Навоий кўчаси 44, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 (90) 994 56 54.

E-mail:  tatyana_khamzina@mail.ru

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ