Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Тупроқни шаффоф полиэтилен пленка билан мульчалаш (пленка остига экиш)

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг тавсифи:

Ғўза ўстиришда тупроқни полиэтилен плёнка билан мульчалашиссиқлик мелиорациясига мансуб бўлиб, у илдиз зонасидаги ҳароратни тартибга солади, тупроқнинг физикавий ва сув хусусиятларига, сув режими ва микробиологик муҳитга мажмуавий ва ижобий таъсир кўрсатади.

Технологиянинг қисқача баёни:

Тупроқнинг илдиз жойлашган қатлами ва ернинг устидаги ҳаво қатламининг энергетик режимига таъсир кўрсатиш усулларидан бири тупроқни мульчалаш (тупроқнинг юзасини ҳар қандай воситалар: хас-чўп, гўнг, чиринди, компост, похол, ёғоч қириндиси, япроқлар, турли ранг ва қалинликдаги полимер пленка ва бошқалар билан қоплаш) ҳисобланади. Мульчалаш  учун ишлатиладиган материалларнинг хоссалари турлича бўлгани ҳолда, уларнинг ўсимликларга ва атроф муҳитга кўрсатадиган таъсири ҳам хилма-хилдир.

Тупроқни полиэтилен пленка билан мульчалаш технологияси қуйидагича: ғўза қатор орасининг кенглиги 60см бўлган ҳолда экинли икки қаторнинг усти кенглиги 90см, қалинлиги 70-100мкм бўлган пленка билан ёпилади. Кейинги қатор оралиғи очиқ қолдирилади. Ундан кейинги икки қаторнинг усти ёпилади ва кейинги қатор оралиғи яна очиқ қолдирилади.

Пленканинг икки четидан 8-10 см қисми тупроққа кўмиб қўйилади. Чигитлар униб чиққандан сўнг ўсимликлар ташқарига чиқишлари учун тешиклар ўйиб чиқилади. Пленка остидаги тупроққа вегетация даврида ишлов берилмайди, тупроқни шаффоф пленка билан мульчалаш юқорисамарали агротехник тадбир бўлиб, тупроқнинг сув-физикавий хоссаларига мажмуавий таъсир кўрсатади ва иссиқлик режимини тартибга солади. Бу усул илдиз зонасида намликни сақлаб туришга ҳамда чигитларнинг эртароқ ва тўлақонли униб чиқишга кўмаклашади.

Полиэтилен пленка билан мульчалашда тупроқнинг фаол ҳароратлар йиғиндиси секин-аста бахордан ёзга томон ўсиб бориб, ёзга келиб энг юқори даражага етади, сўнг секин-аста пасайиб боради.

Тупроқ-иқлим шароитидан қатъи назар сентябрнинг охирига қадар 85-95% кўсаклар (“назорат” да 60-70%) очилиб бўлади. Анъанавий усулубда ноқулай об-ҳово шароити туфайли кўп ҳолларда ғўзани қайтадан экиш талаб қилинади, ривожланиш цикли бузилади. Бу ҳолат  пахтанинг етилиш жараёнини секинлаштириб, ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади. Тупроқни мульчалаш кескин континентал иқлимнинг экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг таъсирини юмшатади,  экиннинг ривожланиши учун оптимал шароитни яратади ва шу орқали нафақат ҳосилнинг миқдорига, балки унинг сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Жойлашув ўрни: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, тупроқ ва суғориладиган ўтлоқи тупроқ ва суғориладиган типик бўз ер.

Технология қўлланилган майдон: 30 га.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари:

Ғоятда иссиқ ёз ва баҳор фаслида етарли даражадаги салқин кечалар, кўп холларда эса пасайиб кетадиган ўртача суткали хароратлар билан тавсифланувчи, узоқ давом этадиган серёмғир бахор ғўза каби иссиқсевар экин учун чекловчи омил бўлиб ҳисобланади. 

Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари:

Илдиз зонасида ҳарорат ва сув режимини тартибга солиш, тупроқнинг сув-физикавий хоссалар ва такибини яхшилаш, ўсимликларнинг ривожланиш шароитини оптималлаштириш.

Фойдаланилаётган ер тури

Тежамкорлик чоралари

Хайдов ер. Бир йиллик экинлар (ғўза)ни етиштириш - Во(Са).

Агрономик чоралар: А1:

Ўсимликлар /тупроқ қоплами.

Атроф муҳит

Табиий муҳит

Ўртача йиллик ёғин миқдори: 250-500 мм ва 700 мм дан ортиқ.

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатҳидан 100-150м баландликда.

Ландшафт: текслик.

Қийлиги: ясси (0-2%) (10) 2-5%, 5-8%.

Тупроқ унумдорлиги: ўрта.

Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори: 0.5-1%, 1-3%.

Тупроқнинг табиий дренажланганлиги/инфильтрацияси: ўрта.

Антропоген муҳит

Ер майдонининг миқдори: 30 га.

Ердан фойдаланувчи: фермер хўжалиги.

Ерга мулкчилик ҳуқуқи: узоқ муддатли ижара.

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ва давлат суғориш тизимлари бошқармаси орқали.

Бозорга йўналтирилганлик: аралаш хўжалик  (ўз-ўзини таъминлаш ва тижорат хўжаликлари).

Баҳолаш

Ёндашувнинг  таъсири

Асосий афзалликлари:

-         Тупроқнинг иссиқлик режимини тартибга солиниши;

-         Намликнинг физик буғланишнинг пасайиши, пўстлоқ ҳосил бўлишининг олди олиниши;

-         Иш ҳажмининг 50% га камайиши;

-         Харажатларнинг 25 -50% га пасайиши (қатор ораларга ишлов бериш, суғориш, озиқлантириш эгатлараро ўтказилади).

Асосий камчиликлари:

-       Полимер пленкага катта харажатлар қилиниши, пленкани йиғиштириб олиш жараёни ҳамда ўсимликнинг ҳар бир уяси устида пленка кесиб чиқишга тегишли бўлган бахорги ишлар механизациялаш тирилмаганлиги; фойдаланилган пленкани утилизация қилиш эхтиёжи, тупроқни пленка билан ёпишда атмосфера билан газ алмашинуви бузилишининг тупроқ унимдорлигига таъсир кўрсатиш вақти ўрганилмаганлиги. 

 

Ҳамкорнинг алоқа учун маълумотлари: Ташкузиев Маъруф, Агрохимия ва тупроқшунослик илмий-тадқиқот институти.

Манзил: Қамарнисо кўчаси 3, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 71-227 13 99; Моб.: +998 90-997 57 84.

E-mail:  maruf41@rambler.ru  

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ