Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Ер остидаги иссиқхона (иссиқхона-термос)

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг таърифи:

Иссиқхонанинг қурилмасида ернинг чукурликдаги ҳароратининг доимий равишда бир хил туришидан фойдаланиш йилнинг совуқ фаслида иситиш харажатларини тежаш имконини беради, парвариш қилишни енгиллаштиради, микроиқлимни барқарорлаштиради.

Технологиянинг қисқача баёни:

Иссиқхона – термос технологиялари  илгаридан маълум бўлган. Чор Россиясида чуқурлаштирилган иссиқхоналарда ананаслар етиштирилган бўлиб, тадбиркор савдгорлар уларни сотиш учун Европага олиб борганлар. Аммо қандайдир сабаблар туфайли бундай иссиқхоналарни қуриш амалиёти унутиб юборилган.

  1.      Котлованни тайёрлаш:

Иссиқхонанинг асосий қисми ернинг ичида жойлашган, шу боисдан чуқурлиги 2 м дан кам бўлмаган котлован қазиш лозим. Ер остидаги иссиқхонанинг узунлиги исталганча бўлиши мумкин, аммо кенглиги 5 м дан ортиқ бўлмасин. Бу ўлчамлар ошиб кетса, иситиш ва ёруғликнинг аксланиши хам суст бўлади. Ер остидаги иссиқхоналар шарқдан ғарбга томон йўналтирилиши керак. Бунда ён томонлардан бири жанубга қараб туриши лозим.  Шундай ҳолатда ўсимликлар максимал даражадаги қуёш энергиясини оладилар.

  1.   Иссиқхонанинг деворлари ва томи.

Котлованнинг периметри бўйлаб фундамент қуйилади ёки блоклар ётқизилади. Фундамент иншоотнинг деворлари ва каркаси учун асос бўлиб хизмат қилади. Деворларни иссиқликни яхши изоляциялайдиган материаллардан, масалан термоблоклардан қилган маъқул. Томнинг каркаси кўпроқ ёғочдан, яъни антисептик моддалар шимдирилган ғўлачалардан қилинади. Томнинг конструкцияси одатда тўғри бурчакли бўлади. Томнинг қопламаси учун оммалашган замонавий материал-уяли поликарбонат кўпроқ мос келади. Қуриш жараёнида истропиллар ўртасидаги поликарбонат листларининг энига мослаштирилади. Қоплама унча катта бўлмаган миқдордаги уланмалар билан ҳосил қилинади, чунки листларнинг узунлиги 12 м ни ташкил қилади. Иссиқлик изолоцияси яхши бўлиши учун баъзан томларни икки қатламли поликорбонат билан ёпилади. Гарчи шаффофлик тахминан 10%га камайсада, бу етишмовчиликни аъло даражадаги иссиқлик изоляцияси тўлдириб туради.

  1.   Иссиқ қилиш

Деворларнинг ички қисмини ичкаридаги иссиқликни яхши сақлайдиган махсус термоизоляцион пленка билан қоплаш керак. Маҳаллий аҳоли иситиш учун иссиқхонанинг бурчакларига гўнг уюмларини қўйиб чиқадилар.

Ерга чуқур кириб бориш натижасида умумий ёритилганлик сусаймайди, бу ғайриоддий қўриниши мумкин, аммо айрим ҳолларда ёруғлик билан тўйинганлик классик иссиқхоналарникидан кўра юқори бўлади.

Жойлашув ўрни: Жиззах вилояти Фориш тумани.

Технология қўлланган майдон: 160м2.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари:

 

Ер устига қурилган одатий иссиқхона иситиш учун кўп энергия талаб қилади. Бу ерости иссиқхонасидаги истиш усулидан нисбатан қимматроқ ва қийинроқдир.

Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари:

Ёпиқ грунтда экинларни етиштиришга сарфланадиган молиявий маблағларнинг тежалиши.

Баҳолаш

Технологиянинг таъсири

 Асосий афзалликлари:

-         иситиш учун сарфланадиган энергиянинг тежалиши;

-         ёритиш учун сарфланадиган энергиянинг тежалиши;

-         қишда чуқурлаштирилган иссиқхонадаги микроиқлим ўсимликлар учун қулайроқ бўлиб, иссиқсевар ўсимликлар ўзларини яхши ҳис қиладилар;

-         кўчатларнинг мослашиши енгил кечади;

-         иссиқхонадан йил давомида барқарор юқори ҳосил олиш кафолатланади.

Асосий камчиликлари:

 -       котлованни қазиш юқори меҳнат сиғимини талаб қиладиган ишдир, аммо иссиқхона-термосга кетган харажатлар ўзини қоплайди.

 

Ҳамкорнинг  алоқа учун маълумотлари: Хамзина Т., «УЗГИП» МЧЖ, тупроқ-мелиоратив асослаш ва суғориш режими бўлимининг бош мутахассиси.

Манзил: Навоий кўчаси 44, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 (90) 994 56 54.

E-mail:  tatyana_khamzina@mail.ru

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ