Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Деградациялашган суғориладиган ерларни реабилитация қилиш учун агроўрмон мелориациясидан фойдаланиш

Муаллиф: Марказий Осиё мамлакатларининг Ер ресурсларини бошқариш бўйича Ташаббуси II фазаси доирасида «Билимларни бошқариш» лойиҳаси

Технологиянинг таърифи:

Кучли шўрланиш ва ботқоқланиш туфайли фойдаланилмаётган ҳайдов ерларда  катта миқдорда азот тўплаш ва юқори биодренаж қобилиятига эга бўлган, қурғоқчиликка чидамли, ёғоч учун етиштириладиган дарахт плантациялари барпо этилади.

Технологиянинг қисқача баёни:

Ўзбекистонда асосий экинларни етиштириш учун фойдаланиш норентабель бўлган деградациялашган ҳайдов ер участкалари анчагинадир. Бундай ерларда кўп мақсадли, ёғоч учун етиштириладиган дарахат жинсларини экиш тупроқнинг унумдорлигини тиклашга ва уни қишлоқ хўжалигида фойдаланиш тизимига қайтаришга кўмаклашади. ташландиқ ерлар аҳолини ёқилиғи ва қурилиш учун ишлатиладиган ёғоч билан молларни- япроқли ем билан таъминлаган ҳолда фойда келтира бошлайди. Пухта ўйлаб танланган дарахт турлари дренаж йўли билан ерларнинг ботқоқланишини пасайтириш ва тупроқнинг шўрланишини назаорат қилиш каби экологик хизматларни таъминлайди; айрим дарахт жинсларининг азотни тўплаш хусусияти тпроқни азот билан, япроқ хазонлари эса гумус билан бойитади.

Маргинал ерларда ёғоч учун дарахт плантацияларини барпо этишда энг муҳими мезонлар тўплами бўйича кўп мақсадли дарахт жинсларини тўғри танлашдир. Бу мезонларга шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамлилик биодренаж ва азотни тўплаш хусусиятлари киритилади.  Хоразм вилояти учун азотни тўпловчи дарахт тури – тор баргли лох (Elaeagnus angustifolia), тез ўсадиган дарахт жинси-туранга (Populus euphratica), ва узоқ умр кўрувчи дарахт жинси- пастак қайрағоч (вяз приземистый) (Ulmus pumila) тавсия этилади. участка учун ер ананавий (планивовка, хайдаш ювиш) усулда тайёрланади. Турли жинс кўчатлари 1х1,75 схнмаси бўйича тоза қатор кўринишида дархатлар жинсларини  хар 5-7 қатор  оралатиб  алмашлаган ҳолда экилади. Кўчатларнинг зич ҳолда экилиши кейинчалик уларни сийраклаштириш орқали ёқилғи ва япроқли ем учун биомасса тўплаш имконини беради. Қатор ораларининг кенглиги 3-5 метрга узайганда биомасса ҳосил қилиш учун шох-шаббалар рационал хомток қилинади. Дастлабки 2 йилда суғоришлар пасайтирилган (10-30 %) меъёрлар бўйича амалга оширилади, кейинчалик эса дарахтлар ерости сувлари билан озиқланади.

Жойлашган ўрни:Хоразм вилояти / Янгибозор тумани, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани.

Технология қўлланиладиган майдон: 4 га.

Аралашиш босқичи: деградациялашган ерларни тиклаш.

Ердан фойдаланишдаги бош муаммолар ва ерлар деградациялашувининг асосий сабаблари: 

Табиий шарт-шароитлар ҳамда ер ва сувларни нотўғри бошқариш тупроқларнинг иккиламчи шўрланишига ва ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқарилишига сабаб бўлган. Шўрланган маргинал ерларни умумқабул қилинган ювиш усуллари билан тиклаш мураккаб бўлиб, кўп харажат талаб қилади.

Мазкур технологиянинг асосий техникавий функциялари:

-  ер қопламасининг яхшиланиши, органик моддалар, озуқавий элементларнинг кўпайиши, ер унумдорлигининг тикланиши;

 -  биомасса ва тупроқда карбонат ангидрид газининг секвестрацияси.

Фойдаланилаётган ер тури

Хайдов ер
Бир йиллик қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш-Во(Са).

Тежамкорлик чоралари

Вегетатив чоралар: В1:Дарахт ва буталар билан қопланиши.

Бошқарув чоралар:

У1: Ерлардан фойдаланиш турининг ўзгартирлиши.

Атроф муҳит

Табиий муҳит

Ўртача йиллик ёғин миқдори: 250 мм дан кам.

Вертикал зоналаштириш: денгиз сатхидан  100-500 м баландликда.

Ландшафт: текслик.

Қийлиги:  ясси, силлиқ0-2%.

Тупроқ унумдорлиги: паст.

Ҳайдаладиган майдондаги гумус миқдори: паст (1% да кам)

Тупроқнинг табиий дренажланганлиги/инфильтрацияси: ўрта.

Антропоген муҳит

Ер майдонининг миқдори: 15-50  га.

Ердан фойдаланувчи: фермерлар.

Ерга мулкчилик ҳуқуқидавлатга тегишли, ижара.

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи: СФУлар ва давлат суғориш тизимлари бошқармаси орқали.

Бозорга йўналтирилганлик: аралаш хўжалик  (ўз-ўзини таъминлаш ва тижорат).

Баҳолаш

Технологиянинг таъсири

 Асосий афзалликлари:

- фойдаланишдан чиқарилган ерларни содда  усулда тикланиши;

- ёғоч учун етиштириладиган дарахтларни анъанавий усулда ўстириш технологиясига асосланган;

-дарахт плантациялари ирригация тизимидан кам фойдаоанган ҳолда барпо этилади;

-биодренаждан фойдаланган ҳолда ботқоқлашиш билан курашишнинг  арзон ва экологик соф усулларини қўллаш имконини беради;

-кўп мақсадли йўналтирилганлик:

- экологик фойда –  углероднинг секвестрацияси, тупроқ унумдорлигининг ошиши;

- иқтисодий фойда –  ёқилғи ва қурилиш учун ёғоч манбаи, моллар учун қўшимча ем-хашак.

Асосий камчиликлари:

-фойданинг узоқ вақт кутилиши;

- фермерларда қизиқиш/ манфаатларнинг етишмаслиги;

-узоқ муддатли истиқболга ортиқча молиявий мабалағларнинг йўқлиги.

 

Ҳамкорнинг  алоқа учун маълумотлари: Хамзина Т., «УЗГИП» МЧЖ, тупроқ-мелиоратив асослаш ва суғориш режими бўлимининг бош мутахассиси.

Манзил: Навоий кўчаси 44, Тошкент, Ўзбекистон.

Тeл.: +998 (90) 994 56 54.

E-mail:  tatyana_khamzina@mail.ru

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ