Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Қорамолларни ультрадисперс биометаллар билан боқиш технологияси

Муаллиф: Тошкент Давлат аграр университети

 

Лойиҳа номи

Қорамолларни ультрадисперс биометаллар билан боқиш технологияси

Қисқача мазмуни

Темир ва мис ультрадисперс биометаллари софлиги 90% атрофида, организмга сингиши эса 96-98% ташкил қилади. Организмга синган ион ҳолдаги темир ва мис биометаллари узоқ таъсир этувчан бирикмалар ҳосил қилади. Қорамолларни боқишда ультрадисперс темир ва мис биометалларидан фойдаланиш сигирлар қонида темир, мис, рангли кўрсаткич ва гемоглобин миқдори ортишига олиб келади.

Кутилаётган натижалар

Натижада қорамолларнинг саломатлиги тикланди. Уларнинг репродуктив хусусияти яхшиланди ва сут маҳсулдорлиги 274 кг га ошди. Янги туғилган бузоқларнинг тирик массаси 1 кг га кўпайди, сервис даври 31 кунга қисқарди.

Энг асосийси сут таркибидаги темир ва мис миқдори ортди бу эса Ўзбекистонда кенг тарқалган анемия касаллигини олдини олишда муҳим профилактик тадбир ҳисобланади.

Қўлланиш соҳалари

Сут ишлаб чиқаришга мослашган барча фермер хўжаликлари

ИМО ҳуқуқий ҳимояланиш даражаси

Патент “Чанглаткич” № IAP 04168 21.05.2010 Ўзбекистон Республикасининг давлат реестрида рўйҳатидан ўтказилди.

Тайёргарлик даражаси

Ишланма жорий этишга тайёр.

Ҳуқуқларни бериш шакли

Лицензия шартномаси

Ҳамкорлик бўйича таклифлар

Тижорат асосида жорий этиш бўйича келишувлар.

 

ТошДАУ. 100140, Тошкент ш. Университет кўчаси 2.

Тел: (+998 71) 2604860, факс: (+998 71) 2605059. E-mail: tsau.innov@gmail.com

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ