Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Самарали табиий антитермит воситани олинишини янги технологияси

Муаллиф: Тошкент Давлат аграр университети

 

Лойиҳанинг номи

Самарали табиий антитермит воситани олинишини янги технологияси”

 

Қисқача мазмуни

 

Ҳозирги вақтда тарихий-маданий ёдгорлик обидаларига ва бино-иншоатларига жуда катта зарар келтираётган зараркунанда ҳашоратлардан Туркистон ва катта Каспий орти термитлари ҳисобланади. Ушбу лойиха термитларга қарши табиий терпеноидлар асосида экологик безарар, юқори самарали воситаларни яратиш ва амалда қўллашга йўналтирилган. Лойихада кўрилаётган масала олдин Республикамизда деярли амалга оширилмаган.Ушбу воситаларни ишлаб чиқариш учун юртимизда ўсимлик захиралари етарли даражада ва зарур бўлган эритувчилар ишлаб чиқарилади.

 

Кутилаётган натижалар

Тадқиқотлар натижасида табиий терпеноидлар асосида термитларга қарши   курашиш воситалари олинади. Бу эса махаллий ўсимлик хомашёларидан оқилона фойдаланишга ва экологик соф, юқори самарали инсектицид препаратларни яратишга имкон беради.

Қўлланилиш соҳаси

Ушбу лойиха натижалари маданий ёдгорлик иншоатлари, аҳоли яшайдиган биноларини, корхона ва омборхоналарни ҳимоя қилишда қўлланилади..

ИМО хуқуқий ҳимояланиш даражаси

“Термитларга қарши восита ва унинг олиниш усули”   ихтиросига патент  № IAP 20130436 от 17.10.2013

Тайёрлик даражаси

Хозирги вақтда (ТошДАУ, ЎзФА ЎМКИ ва ЎҲОГ институтлари)илмий тадқиқот ишлари натижасида махаллий хомашёдан термитларга қарши самарадор ички таъсир этувчи 5 та терпеноид аниқланди. Улар алохида қўлланилганда 6-10 кун ичида термитлар 96-100% нобуд бўлганлиги аниқланди.Ушбу воситаларни олиниш технологияси ишлаб чиқилган ва лаборатория намуналари олинган.

Амалга ошириш бўйича таклифлар

Ишлаб чиқариш синовидан ўтилганидан сўнг ушбу воситалар амалиётда қўлланилиши учун серияли ишлаб чиқарилади.

Ҳуқуқларни бериш шакли

Хўжалик шартномаси

Ҳамкорлик бўйича таклифлар

Келишув асосида.

Ташкилот номи ва реквизитлари

Тошкент давлат аграр университети 100140, Тошкент вилояти ,Қибрай тумани, Университет кўчаси 2, тел: +9987 12604860, факс: +99871 2601260. С.Х.Зокиров З.Мухидова

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ