Муаллиф: Тошкент Давлат аграр университети
Лойиҳа номи |
Йиртқич кана амблисейусни кўпайтириш технологияси. |
Қисқача мазмуни
|
Таклиф қилинаётган йиртқич кана Amblyseius қишлоқ хўжалигида сабзавот экинларидаги сўрувчи зараркунан-даларга қарши қўлланилади. Йиртқич кана айниқса оққанот личинкаларини аявсиз қиради. Вояга етган Amblyseius бир кеча кундузда 15-20 оққанот тухуми, 10-15 дона оққанот личинкасини йўқ қилади. Тажрибаларига кўра 1 м майдонга 25-30 дона етарли ҳисобланади. Ёзнинг иссиқ кунларига бардошли бўлиб, самарали қўлланилади. Энтомофагнинг кўпайиши учун оптимал ҳаво ҳарорти 25-28С., нисбий ҳаво намлиги 60 % ни ташкил этади. Amblyseiusўсимликларни ҳимоя қилишда муҳим ахамиятга эга. |
Кутилаётган натижалар |
Ушбу технология қишлоқ хўжалигидан кимёвий қолдиқларсиз экологик тоза махсулот етиштирилади. Ғўза ҳосилини 15-20%, сабзавот экинлари ҳосилини 15-20 % сақлайди. |
Қўлланиш соҳалари |
Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази, Республика биолабораториялари, фермер хўжаликлар, томорқа хўжаликлари ва иссиқхоналар. |
ИМО хуқуқий ҳимояланиш даражаси |
Патент № IAP 04006 энтомофагларни кўпайтиришда мум куясини ўстириш усули 17.08.2009 г. |
Тайёрлик даражаси |
Технология жорий этишга тайёр. Лаборатория ва ишлаб чиқариш бўйича далолатнома мавжуд. |
Амалга ошириш бўйича таклифлар |
Республика биолабораторияларида ялпи кўпайтиришни ташкил этиш ва қўллаш. |
Хуқуқларни бериш шакли |
Лицензия шартномаси |
Хамкорлик бўйича таклифлар |
Хўжалик шартномаси асосида жорий этиш бўйича келишувлар. |
Ташкилот номи ва реквизитлари |
ТошДАУ “Биомарказ” ЎБХҚИТМ Тошкент вилояти Қибрай тумани Салар ш. Университет кўчаси 2-уй. biomarkaz@mail.ru |
Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ