Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Янги тур трихограммани ялпи кўпайтириш технологияси

Муаллиф: Тошкент Давлат аграр университети

 

 

Лойиҳа номи

 

Янги тур трихограммани ялпи кўпайтириш технологияси

Қисқача мазмуни

 

Ушбу янги тур трихограмма Trichogramma chilonis  47 турдаги трихограмма турлари ичидан танлаб олинган бўлиб, мамлакатимиз иқлим шароити унинг ривожланиши учун жуда қулай. Янги тур трихограмма бўйича лаборатория ва дала тажрибалари олиб борилган бўлиб, сабзавот, ғўза ва бошқа   экинлардаги кемирувчи тунлам капалаклар учун жуда самарали ҳисобланади. Янги тур трихограмма   юқори ҳароратга чидамли ҳисобланади. Уни тарқатиш схемаси ва қўллаш технологиялари ишлаб чиқариш синовларидан ўтган ва юқори самарадор ҳисобланади. Трихограмманинг кўпайиши учун оптимал ҳарорат 28-32 С ва нисбий ҳаво намлиги 65-70 % етарли ҳисобланади.

Кутилаётган натижалар

Янги тур трихограммани қўллаш натижасида сабзавот экинларида 15 %, ғўза экинида 20 % зарарли тунлам орқали йўқотилаётган ҳосилни сақлаб

Қўлланиш соҳалари

Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази, Республика биолабораториялари, фермер хўжаликлар, томорқа хўжаликлари ва иссиқхоналар.

ИМО хуқуқий ҳимояланиш даражаси

Патент № IAP 04006 энтомофагларни кўпайтиришда мум куясини ўстириш усули 17.08.2009 г.

Тайёрлик даражаси

Технология жорий этишга тайёр. Лаборатория ва ишлаб чиқариш бўйича далолатнома мавжуд. Қўллаш ва тарқатиш схемаси ишлаб чиқилган.

Амалга ошириш бўйича таклифлар

Республика биолабораторияларида ялпи кўпайтиришни ташкил этиш ва қўллаш.

Хуқуқларни бериш шакли

Лицензия шартномаси

Хамкорлик бўйича таклифлар

Хўжалик шартномаси асосида жорий этиш бўйича келишувлар.

   

Манзил

ТошДАУ “Биомарказ” ЎБХҚИТМ

Тошкент вилояти Қибрай тумани Салар ш. Университет кўчаси 2-уй. biomarkaz@mail.ru

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ