Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

Ўзбекистонда цитрус кўчатларини яшил қаламчалардан вегетатив усулда жадал кўпайтиришнинг янги технологияси

Муаллиф: Тошкент Давлат аграр университети

Қисқача мазмуни.

Ўзбекистоннинг ўзига хос иқлим шароитида илк маротаба цитрус ўсимликлари кўчатларини суньий туман ҳосил қилувчи қурилмаларда кўпайтиришнинг янги жадал технологиясини ишлаб чиқиш устида 1994-йил Мевачилик ва узумчилик кафедраси олимлари томонидан изланишлар олиб борилди. Бунда яшил қаламчаларни тайёрлашда уларнинг узунлиги, куртаклар сони, баргларнинг ҳажми, зарур илдиз  ўсишини бошқарувчи моддалар, уларнинг меьёрлари, уларни субстратга ва экиш схемаси ва муддатларига бўлган боғлиқлиги ўрганиб чиқилди ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этилди.

Кутилган натижалар.

Суньий туман ҳосил қилувчи қурилмаларда цитрус ўсимликлари қаламчалари, жумладан лимоннинг "Ф-1 Тошкент" ва "Ф-2 Юбилейный" навлари қаламчалари 96-98 % гача илдиз олиб, 4-4.5 ой давомида стандарт кўчатлар даражасига етишди. Яшил қаламчаларни тайёрлашда шу йилги навдалардан 10-120см узунликда, 2-3 барг оралиғидан иборат бўлиб тайёрланиши керак. Уларни май ойидан кечиктирмасдан кесиш ва уларга индолилсирка кислотасининг 50мг/л ҳажмитдаги қоришмаси билан ишлов бериб, 10/5 см схемада экиш тавсия қилинади. Экиш учун субстрат чириган гўнг ва ювилган қумдан 1:1 нисбатда тайёрланиши керак.

Янги технологиянинг афзалликлари.

Ушбу лимон кўчати етиштириш технологияси 4-4.5 ой давомида оддий усулга нисбатан 1 га майдондан 1.5 баробар кўп сифатли кўчат олишга имкон беради, уларнинг таннархи 1.6 баробар кам бўлиб самарадорлиги 500.9%ни ташкил қилади.

Манзил: Тош.ДАУ. 100140 Тошкент. Университет кўчаси 2.

Тел: (+99871) 260-58-45, (+99893) 585-43-47, (+998 71) 260-48-60, факс: (+998 71) 260 50 59. 

e-mail: nuritdin.faxritdinov@mail.ru, (+998 90)3158988 Фахрутдинов Мухаммадали

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ